]
ГЕРМАНИЯЛИК ҲАМКОРЛАР ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ДОИРАСИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИККА ТАЙЁР
23.11.2017 | Ko`rilgan: 361

Шу йилнинг 20-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақавий тадқиқотлар Институти, Халқаро тадқиқотлар ахборот таҳлил маркази, «Тараққиёт стратегияси» Маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Германиянинг Берлин шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Бугунги кунга қадар делегация аъзолари Федерал канцлернинг идораси, Ташқи ишлар, Иқтисодиёт ва Энергетика, Иқтисодиётни ривожланиш ва ҳамкорлик федерал вазирликларида, Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар, Германия ташқи сиёсат фонди каби ташкилотлар вакиллари билан 20дан ортиқ учрашув, музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказдилар.

Ташриф доирасида ўтказилган дастлабки учрашувлар давомида Германия сиёсий доира вакилларига “Тараққиёт стратегияси” Маркази ижрочи директори Акмал Бурханов томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги батафсил ахборот берилди. Ўз навбатида, немис ҳамкорлар Ҳаракатлар стратегиясини олқишладилар ва бу дастурий ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий қилишда ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Ўзбекистон делегациясининг Германия Федератив Республикасига ташрифи давом этмоқда.