ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ АКАДЕМИК ВА ИЛМИЙ ДОИРАСИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ “ДАВРА СУҲБАТИ”
29.05.2018 | Ko`rilgan: 430

«Бир макон, бир йўл» ташаббусини ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикаси ижтимоий фанлар Академияси қошидаги “Глобал стратегия” Миллий “ақл маркази” директори ўринбосари жаноб Ван Лингуй бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Шу муносабат билан, 2018 йилнинг 29 мая куни “Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман доирасида Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида делегация аъзолари иштирокида “давра суҳбати” ташкил этилди. Унда университетнинг профессор-ўқитувчилари, илмий ва академик доира вакиллари қатнашдилар.

Тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Ўзбекистон Давлат иқтисодиёт университети томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши тўғрисида ахборот бериш, Иқтисодий тараққиёт жараёнлари бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш орқали умумий ҳамкорлик йўналишларини муҳокома қилиш мақсадида ташкил этилди.

“Давра суҳбати” давомида қатнашчиларга Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг биринчи босқичи натижалари ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йили Давлат дастури доирасида белгиланган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.