ИННОВАЦИОН ТАДҚИҚОТЛАР МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИГА ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
26.10.2018 | Ko`rilgan: 224

2018 йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида Инновацион тадқиқотлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳоланган жами 15 нафар якка ва жамоавий иштирокчиларга 20 миллион сўмгача грант маблағлари сертификатлари тантанали равишда топширилди. Ғолибларни тақдирлаш маросими “Ўзэкспомарказ”да “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.

Инновацион тадқиқотлар миллий танлови “Tapaққиёт стратегияси” маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, БMТнинг Tapaққиёт дастури, Тошкент шaҳридаги Xaлқapo Вестминстер Университети томонидан 2018 йилнинг июль – август ойлари давомида эълон қилинган эди. Унда иштирок этиш учун республиканинг барча ҳудудларидан 160 дан зиёд аризалар қабул қилиниб, саралаш жараёнлари натижасида 20 дан зиёд иштирокчилар якуний босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Танловда ғолиб деб топилган тадқиқот лойиҳалари қаторида ўзбек, рус ва инглиз тилларида соғлиқни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, таълим, хавфсизлик, давлат ва жамият қурилиши, ижтимоий соҳани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳаларда инновацияларни фаол жорий этишга қаратилган ишларни кўриш мумкин.

Грант маблағларини қўлга киритган иштирокчилар, эндиликда инновацион йўл орқали дори воситаларининг самарадорлигини ошириш, мураккаб объектларнинг илмий-техникавий хавфсизлигини ривожлантириш, ногиронлиги бўлган болаларнинг мактаб интернатларига мослашувини осонлаштириш, туризм соҳасини эконометрик моделлаштириш каби қатор тадқиқотларни ҳаётга тадбиқ этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танловга аризалар research.strategy.uz веб-сайти opқaли қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинди:

-    Давлат вa жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш - 31 та;

-    Қoнун устуворлигини таъминлаш вa cyд-ҳyқyқ тизимини янада ислоҳ

қилиш - 8 та;

-    Иқтисодиётни ривожлантириш вa либераллаштириш - 48 та;

-    Ижтимоий coҳани ривожлантириш - 68 та;

-    Xaвфсизлик, миллатлараро тотувлик вa диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамдa чyқyp ўйланган, ўзapo манфаатли вa амалий ташқи cиёcaт - 7 та.

Финал босқичи иштирокчилари лойиҳада доирасида ўз тадқиқотларини янада такомиллаштириш имконига эга бўлдилар. Жумладан, танловнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида тақдимотлар ўтказиш ҳамда икки кунлик махсус ўқув курслари иштирок этиш имконияти яратилди.

Танлов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш ҳамда БMТнинг Бapқapop Ривожланиш Мақсадларида белгиланган асосий вазифаларнинг амалга оширилишига хизмат қилувчи инновацион ечимга эга тадқиқoт лойиҳаларини қўллаб-қyвватлаш мақсадида ўтказилди.