]
«PEACE NEXUS» ШВЕЙЦАРИЯ ФОНДИ: КЎРЯПМИЗКИ, ЎЗБЕКИСТОНДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР ЎТКАЗИЛЯПТИ
10.11.2017 | Ko`rilgan: 429

Шу йилнинг 9 ноябрь куни «Peace Nexus» фонди вакиллари  "Тараққиёт стратегияси" марказига ташриф буюрдилар.

«Peace Nexus» фонди 2009 йил ташкил этилган бўлиб, бош офиси Швейцарияда жойлашган. Фонд турли соҳаларни ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар олиб боради, жумладан фуқаролик жамияти қуриш, коррупцияга қарши курашиш йўналишларида БМТ билан яқиндандан ҳамкорлик қилади.

Ташкил этилган учрашув давомида томонлар Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, келгуси йилларда амалга ошириш мумкин бўлган бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилдилар. Меҳмонлар Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни янада ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Хусусан, «Хозарасп», «Ургут», «Ғиждувон» ва «Қўқон» ЭИЗлар фаолиятини яқиндан ўрганиш ҳамда уларнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилиш орқали келгуси ривожланиш йўналишларини белгилаб олишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирдилар. 

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишларда ҳамкорни бошлашга келишиб олдилар.