2018 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ БРИФИНГИ: “ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ”
11.01.2018 | Ko`rilgan: 439

11 январь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида 2018 йил Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда Давлат дастурининг Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларида белгиланган тадбирлар муҳокама қилинди.

Брифингда иштирок этиш учун ОАВ вакиллари учун батафсил ахборот бериш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологияларини ривожлантириш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқоти институти директори, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази Ижрочи директори спикер сифатида таклиф этилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат бошқаруви академияси, ФЖШМҚМИ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Марказий сайлов комиссияси ва Давлат рақобат қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун 2018.strategy.uz сайти ҳамда www.regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.