ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН РУХСАТ БЕРАДИГАН МАХСУС ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
13.01.2018 | Ko`rilgan: 705

2018 йил Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар давом этади. 13 январь куни "Тараққиёт стратегияси" марказида ОАВ вакиллари иштирокида навбатдаги брифи нг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Ш.Атабаев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев, Молия вазирининг биринчи ўринбосари А.Хайдаров, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари в.б. А.Назаров ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Б.Асадовлар иштирок этдилар.

Брифингда спикерлар томонидан 2018 йилда Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш устувор йўналиши доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, инновацион технологияларни кенг қўллаган ҳолда етакчи хорижий тўлов тизимлари билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимларини ривожлантириш, аҳолининг бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилиш мақсадида корхоналар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олишни рағбатлантириш, банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва унга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, жумладан, “мижозлар банк учун эмас, банк мижозлар учун ишлаши лозим” шиорини кенг жорий қилиш каби тадбирларни амалга ошириш механизмлари ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, Марказий банк раиси ўринбосари Шухрат Атабаев ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологгияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури доирасида 2018 йилда тадбиркорлар фаолиятини текшириш кескин камайтирилиши ҳамда текшириш тизимини шаффофлаштириш мақсадида текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимини жорий этилиши ҳақида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, жамоатчилик муҳокамалари шу йилнинг 15 январига қадар давом этади.