“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ 2018 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ БАЖАРИЛИШИНИ ДОИМИЙ МОНИТОРИНГ ҚИЛИБ БОРАДИ
23.01.2018 | Ko`rilgan: 520

22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Унга мувофиқ 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Инновацион ривожлантириш вазирлиги “Тараққиёт стратегияси” маркази билан биргаликда:

- Давлат дастури амалга оширилишининг бориши тизимли мониторинг қилинишини ҳамда у ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирларни кўриш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилиши; 

- Давлат дастури амалга оширилиши ҳақидаги маълумотларнинг ҳар ой умумлаштирилиши ҳамда унинг якунлари аниқ кўрсаткичлар ва эришилган ижобий ўзгаришлар кўрсатилган ҳолда ўзларининг веб-сайтларида жойлаштирилиши; 

- мониторинг натижалари ҳақида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ахборот киритилиши; 

- Давлат дастури амалга оширилишининг якунларига бағишланган ахборот-таҳлилий обзорларнинг чет тилларда тайёрланиши, нашр этилиши ва кенг тарқатилиши белигиланди.