"НАВОИЙ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА
16.10.2018 | Ko`rilgan: 198

“Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари Швейцариянинг “PeaceNexus” жамғармаси билан ҳамкорликда юртимиздаги эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналарнинг самарали фаолият юритиши ҳамда уларга қулай шароитлар яратиш” лойиҳа доирасида тадқиқот ва ўрганишлар олиб бормоқда.

2018 йилнинг 15-16 октябрь кунлари “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари ва тадқиқотчилардан иборат ишчи гуруҳ “Навоий” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди. У ерда ЭИЗ фаолияти, инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, инвесторлар, корхона ходимлари, маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг фикр ва таклифлари ўргандилар. 

Ташриф доирасида “Навоий” ЭИЗ дирекцияси билан ҳам учрашув ўтказилди. Тадбир давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган вазифаларни самарали амалга оширишда, хусусан, юртимизда инвестицион муҳитни яхшилаш, “Навоий” ЭИЗ жозибадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.