ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА 2018 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ҚАТОР ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛАДИ
03.11.2018 | Ko`rilgan: 119

“Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шу йилнинг 5-6 ноябрь кунлари 2018 йил Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш, шунингдек эришилган натижалар ва келгусидаги режалар тўғрисида аҳолини хабар этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф доирасида Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижроси ўрганилади, эришилган натижалар ва келгусидаги режалар юзасидан аҳолининг кенг қатламлари билан учрашув ва “давра суҳбатлари”, фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови каби қатор тадбирлар ўтказилади.

Ташрифлар санаси:

Қорақалпоғистон Республикаси – 2018 йил, 5 ноябрь;

Хоразм вилояти –2018 йил, 6 ноябрь.