ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАР МАТБУОТ ХИЗМАТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ УЧУН ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
08.11.2018 | Ko`rilgan: 241

“Тараққиёт стратегияси” марказида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросига масъул вазирлик ва идоралар матбуот хизматлари вакиллари иштирокида тренинг бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ мутахассислар иштирок этиб, Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини кенг жамоатчиликка самарали етказиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, матбуот хизматлари фаолиятида учраши мумкин бўлган инқирозий ҳолатлар ва уларни самарали ҳал этиш йўллари, аҳолида ташкилотнинг ижобий нуфузини шакллантиришнинг муҳимлиги, матбуот тадбирлари ўтказиш ва тарқатма материалларни тайёрлаш каби қатор масалалар тренинг давомида кўриб чиқилди.

Тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.