“ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИДА 2018 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
27.11.2018 | Ko`rilgan: 232

“Тараққиёт стратегияси” марказида 30 дан ортиқ вазирлик ва идоралар томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан кенг жамоатчиликка ахборот бериш мақсадида матбуот анжуманлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, 2018 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти сарҳисоби, хусусан “Қамчиқ” довонида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.  

Қайд этиш жоиз, бундай тадбирлар жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари давомида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарияти вакиллари иштирокида давом этади. Унда 2018 йилда эришилган натижалар, ислоҳотларнинг бориши ҳамда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берадилар.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан келгуси йил давлат дастури лойиҳаси муҳокамалари, экспертлик учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.