• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН, ЎЗАРО МАНФААТЛИ ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР
7678 | 17 Авг. 2020 й.

I. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасида:

1.1. Мамлакат мудофаа ва хавфсизлик тизимини янада такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикасида хавфсизликни таъминлаш соҳасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Қуролли Кучларни 2020-2025 йилларда ривожлантириш бўйича Комплекс дастурни тасдиқловчи Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қўшинлар тайёргарлигининг интенсивлиги ва сифатини кучайтириш, жанговар ва тезкор тайёргарлик бўйича турли машқлар ўтказиш ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш дастурлари тасдиқланди.

Ҳарбий округлар ва ҳарбий маъмурий секторлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Йўл хариталари” асосида дала ўқув майдонлари объектлари халқаро талаблар асосида капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

Мамлакатнинг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида киберхавсизликни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. (Давлат дастурининг 243-банди)

Шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.
 

1.2. Чегара ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати сифатини яхшилаш.

Минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро қўшничилик ва савдо-сотиқ алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда чегараларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида чегара ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назорати сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. (Давлат дастурининг 247-банди)

Шу мақсадда “Ғишткўприк”, “Ойбек”, “Жартепа”, “Тошкент халқаро аэропорти” ва “Айритом” чегара божхона постларига 5 табоди-сканер” қурилмалари ажратилди.

Бундан ташқари, “Яллама” чегара божхона постига  “Автотранспорт воситалари давлат рақамини аниқлаш тизими” қурилмалари, постнинг кириш қисмига, радиацион портал мониторлари (авто  ва пиёда), 5 та комплект рентген аппарати,  3 та комплект авто тарози, 2 та комплект муқим метал излагич, автоматик тўсиқ (электрон шлагбаум 9 та комплект), 10 та компьютер ҳамда видео кузатув тизими ўрнатилди.

Бундан ташқари, чегара олди ҳудудларда жойлашган темир йўл бекатлари хавфсизлигини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.
 

1.3. Мамлакатда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш.

Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида ҳам бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилди. Мамлакатда “Жаҳолатга қарши маърифат” деган ғоя асосида Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик мақсадларига хизмат қилишини ҳамда юртимиз алломалари ҳаёти, илмий меросини дунё ҳамжамиятига етказиш мақсадида 2020 йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида Имом Абу Мансур Мотуридий шахси ва ақидавий қарашлари, мотуридийликнинг мафкуравий асоси, ушбу таълимотнинг бугунги кундаги аҳамияти муҳокамасига бағишланган “Имом Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Ушбу тадбирда 15 та давлатдан 55 нафар таниқли уламолар, муфтийлар, мотуридийшунос экспертлар, 100 нафар маҳаллий олим ва тадқиқотчилар қатнашди. Конференция ялпи мажлисида 11 та, шўъба йиғилишларида 32 та маъруза тингланди.

Шу билан бирга, Имом Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикасида жами 2276 та диний ташкилот ва 16 та диний конфессия фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 2093 таси мусулмон ташкилоти, 166 та христиан ташкилоти, 8 та яҳудий жамоаси, 6 та Бахоийлик жамияти, 1 та кришначилар жамияти ва 1 та будда ибодатхонаси, шунингдек, Ўзбекистон конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни “Алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарди. Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон томонидан сўнги йилларда диний соҳада амалга оширилган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида қайд этилди.

Мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 


28
Похожие новости