• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Мевлут ЧАВУШЎҒЛИ
530 | 09 Авг. 2021 й.

«МАРКАЗИЙ ВА ЖАНУБИЙ ОСИЁ: МИНТАҚАВИЙ БОҒЛИҚЛИК. ТАҲДИДЛАР ВА ИМКОНИЯТЛАР» МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ 

Мевлут Чавушўғли,
Туркия ташқи ишлар вазири:

Авваламбор, мазкур конференциянинг ташкил этилиши ўта муҳим аҳамиятга молик эканини айтишни истар эдим. Анжуман Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёв Жаноби Олийларининг ўзига хос қарашларининг ифодаси ҳисобланади. Мен Ўзбекистон Президентининг бугунги конференциядаги нутқини жуда диққат билан тингладим. Унда шу кунга қадар Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ташаббускори бўлган ҳурматли Президентнинг икки минтақа марказида жойлашган мамлакатнинг ғоялари, муҳим ва янги ташаббуслари, фикр ва мулоҳазалари ўртага ташланди.

Табиийки, бу минтақада долзарб масалалар оз эмас. Таҳдидларнинг асосийси - бу Афғонистондаги ўта жиддий вазиятдир. Минтақада бошқа яна қатор қийинчилик ва ўзига хос муаммолар мавжуд, бироқ шу билан бирга ҳали фойдаланилмаган имкониятлар ҳам кам эмас. Муаммоларни биргаликда бартараф этишимиз лозим бўлади. Бунинг учун биз ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишимиз зарур. Бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишимиз керак. Бу муаммоларнинг ҳал этилишида, албатта, Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади.

Туркия Ўзбекистон томонидан ўртага ташланган муҳим таклифларни, минтақаларимиз келажаги, жумладан, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан ёрдам беришга тайёрдир. Минтақавий ўзаро боғлиқлик, таҳдидлар ва имкониятлар борасидаги ушбу конференция айни муддао ва ўз вақтида ташкил этилган тадбир бўлди.

 


0
Похожие новости