“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда такомиллашаётган “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасининг халқаро ҳамжамият билан жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.
Стратегия лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган мазкур жамоатчилик муҳокамасида 150 нафардан ортиқ экспертлар, хусусан, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, мамлакатимизда ўз фаолиятини юритаётган ҳорижий давлатларнинг элчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, халқаро экспертлар, вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирда БМТ тизимидаги агентликларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари ва экспертлари (UN, UNDP, UNICEF, UNESCO, FAO, UNFPA, UNODC, IOM, ILO, WHO, UNHCR, IFAD), Халқаро қизил хоч қўмитаси, Жаҳон банки, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ҳамда дунёнинг турли чеккаларидан 70 дан ортиқ хорижий экспертлар иштирок этди.
Тадбирни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Сабине Маҳл кириш сўзи билан очиб берди.
– Бугунги халқаро тадбирнинг асосий мақсади — такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасини халқаро ҳамжамият билан очиқ муҳокама қилиш, уни замонавий глобал тенденциялар ва илғор халқаро тажриба нуқтаи назаридан баҳолашдан иборат. Таъкидлаш жоизки, дунё тез ўзгаряпти, глобал иқтисодий рақобат, рақамлаштириш, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, иқлим ўзгариши ва демографик жараёнлар ҳар бир давлатдан ўз ривожланиш стратегияларини мунтазам янгилаб боришни талаб қилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳам айнан шундай — мослашувчан ва ҳаётий ҳужжат сифатида ишлаб чиқилган. Шу боис уни такомиллаштириш табиий ва зарур жараён, десак муболаға бўлмайди. Бугунги муҳокамаларнинг аҳамияти шундаки, биз стратегияни ёпиқ доирада эмас, балки БМТ тизими, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирокида кўриб чиқяпмиз. Бу эса унинг рақобатбардош, замон талабларига жавоб берадиган ва халқаро стандартларга уйғун бўлишини таъминлайди.
Ушбу тадбирнинг моҳияти – халқаро ҳамжамият билан очиқ мулоқот ва ҳамкорликдир. Биз халқаро экспертларнинг фикрлари, тавсиялари ва амалий таклифларини муҳим, деб ҳисоблаймиз. Чунки айнан шу мулоҳазалар стратегияни янада мукаммал қилишга, унинг амалий механизмларини кучайтиришга хизмат қилади. Бугунги тадбирдан кутилаётган асосий натижа – халқаро экспертлар ва дипломатик корпусдан олинадиган аниқ таклифларни стратегиянинг якуний таҳригига интеграция қилишдир. Шу билан бирга, бу мулоқот Ўзбекистоннинг очиқликка, шаффофликка ва халқаро ҳамкорликка содиқ эканини яна бир бор намоён этади. Натижада, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатнинг келгуси ўн йилликдаги ривожланишини белгилаб берувчи рақобатбардош, амалий ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи стратегик дастур сифатида шаклланади, – деди ўз сўзида Элдор Туляков.
– Бугунги мулоқот муҳим паллада ўтказилмоқда. 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2026–2030-йилларга мўлжалланган “Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик доираси” (UN Sustainable Development Cooperation Framework)ни имзолади. Ушбу ҳамкорлик дастури келгуси беш йил, 2026–2030 йиллар давомида мамлакатда барқарор ривожланиш натижаларини илгари суриш бўйича умумий қарашимизни акс эттиради.
БМТ “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида инсонни ривожлантириш, барча қатламлар учун иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, таълим ва соғлиқни сақлашни яхшилаш ҳамда барқарор (узоқ муддатли ва мувозанатли) ривожланишга алоҳида эътибор қаратилганини ижобий баҳоламоқда. Ушбу устувор йўналишлар БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича Ҳамкорлик дастурини йўналишлари ҳамда Ўзбекистоннинг кенг қамровли ислоҳотлар йўналиши билан тўлиқ мос келади, – деди ўз сўзида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Сабине Маҳл.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва инсон капиталини ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
2023 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакат тараққиётида сифат жиҳатдан янги босқични бошлаб берган муҳим стратегик ҳужжат ҳисобланади. Унда Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ равишда инсон қадрини юксалтириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва халқ хизматига йўналтирилган давлатни барпо этиш асосий устувор мақсадлар сифатида белгиланди.
Бугунги кунда жаҳонда юз бераётган глобал ўзгаришлар, халқаро бозорлардаги тебранишлар, саноат ва технологияларнинг кескин ривожланиши, энергия бозорларидаги трансформация, глобал таъминот занжирларининг қайта шаклланиши Ўзбекистондан ҳам янги ёндашувларни талаб этмоқда.
Биргина мисол, мамлакатда аҳоли сонининг тез суръатларда ўсиши, хусусан, 2023 йилда доимий аҳоли сони 36,7 миллион нафарни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2030 йилга келиб 41 миллионгача ошиши прогноз қилинганлиги, урбанизация жараёнлари, бандлик ва даромадлар масалалари янги стратегик ёндашувларни тақозо этмоқда. Билим ва инновацияларга таянадиган бугунги глобал рақобатда “рақамли иқтисодиёт”, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, маълумотлар бошқаруви каби соҳаларни ривожлантириш асосий масалага айланди.
Шунингдек, “мақсад – ҳаракат – натижа” занжирига асосланган мутлақо янги стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизими жорий этилгани
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини янги талаблар асосида такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида муайян ютуқларга эришилди, бир вақтнинг ўзида эса ҳаётнинг ўзи янги вазифалар, янги талаблар ва янги чақириқларни кун тартибига қўймоқда. Шу боис стратегияни мавжуд реал шароит, жамият эҳтиёжлари ҳамда жадал ўзгараётган глобал тенденциялардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.
Стратегияни амалга оширишнинг дастлабки босқичида тўпланган амалий тажриба шуни кўрсатдики, айрим мақсад ва вазифаларни янада аниқлаштириш, уларни йиллар кесимида режалаштириш, молиялаштириш манбалари ҳамда ижро учун масъулиятни очиқ белгилаш зарурати мавжуд. Жамоатчилик муҳокамалари, ҳудудлардан келиб тушган таклифлар ва ижро жараёнида аниқланган омиллар стратегияни такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эдилар.
Шундан келиб чиқиб, жорий йил якуни арафасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси эълон қилинди.
Тадбир давомида такомиллашаётган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича тегишли вазрлик ва идоралар раҳбарлари ўз маърузалари билан иштирок этиб, тақдимотлар қилдилар.
Қайд этилганидек, такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий мақсади “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояни амалий мазмун билан бойитган ҳолда, мамлакатнинг ўрта муддатга мўлжалланган ривожланиш йўлини янада самарали, натижага йўналтирилган ва ҳисобдор тизим асосида давом эттиришдир. Шу нуқтаи назардан, амалдаги стратегия доирасида эришилган натижалар чуқур таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ҳисобга олинмоқда ҳамда аниқ ўлчаш ва баҳолаш имконини таъминлаш учун самарадорлик кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилмоқда.
Стратегиянинг янгиланаётган лойиҳасида 100 та мақсад бўйича 450 дан ортиқ самарадорлик кўрсаткичи белгиланган бўлиб, бугунги кунда кенг жамоатчиликнинг фикр ва таклифларини олиш учун uzbekistan2030.uz ҳамда regulation.gov.uz махсус платформалари орқали очиқ муҳокамага қўйилган. Бугун кунгача Стратегия лойиҳаси бўйича юртдошларимиздан 3 мингга яқин фикр ва таклифлар келиб тушди. Улар мутахассислар томонидан ҳар куни сараланиб, ўрганиб борилмоқда.
Тадбир халқаро ҳамжамият вакилларини такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси муҳокамалари доирасида белгиланаётган асосий устувор йўналишлар, янгиланишлар ва концептуал ёндашувлар билан атрофлича таништиришга қаратилди. Шунингдек, мазкур стратегияни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш жараёнида илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, уларни миллий шароитга мослаштириш, ҳужжатнинг халқчиллиги ва амалий самарадорлигини ошириш мақсадида халқаро экспертлар ҳамда ташкилотларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олиш муҳим вазифа сифатида белгиланди. Тадбир доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳамда келгусида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тадбир давомида Стартегия лойиҳасида белгиланаётган вазифаларни янада такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертлар ўз муносабатлари ва таклифларини билдирдилар.
Тадбир сўнггида, такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг жамоатчилик, шу жумладан, халқаро ҳамжамият вакиллари билан муҳокама қилиш орқали уни такомиллаштириш, халқчиллигини таъминлаш ва ҳужжатнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос келишини таъминлашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати