• О'zbek
"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
  MARKAZI
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

ТСМ ДИРЕКТОРИ ОСИЁ ВА АФРИКА МАМЛАКАТЛАРИ ПАРЛАМЕНТ АЪЗОЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТДИ

“Тараққиёт стратегияси” маркази директори Акмал Бурханов жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари Баҳрейн пойтахтида Осиё ва Африка мамлакатлари парламент аъзолари иштирокида бўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этди.

Манама шаҳрида ташкил этилган анжуман “Минтақавий ривожланиш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида ёшларга сармоя киритишнинг муҳимлиги” мавзуига бағишланди. Унда Жазоир, Миср, Судан, Марокаш, БАА, Филиппин, Япония, Қирғизистон каби давлатлар вакиллари қаторида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати – “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Акмал Бурханов иштирок этди.

Жумладан, Акмал Бурханов “Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги ва алоҳида соҳаларни ривожлантириш стратегиялари” мавзуида маъруза қилди. Маъруза давомида, хусусан, Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниш жараёнлари ҳамда унинг доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ҳақида сўз юритилди.

Шу билан бирга, ташриф давомида қатор мамлакатлар парламент аъзолари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича учрашув ва музокаралар ҳам ўтказилди.

Халқаро анжуман давомида иштирокчилар томонидан кўплаб долзарб масалалар қаторида минтақавий ривожланишга эришиш ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини самарали амалга оширишда парламентлар ўртасида маълумот алмашинувини фаоллаштириш муҳимлиги, ёшларга қаратилган сармоя мамлакатнинг ижтимоий ривожланиши учун асосий куч бўлиши таъкидланди.

Уч кун давом этган анжуман якунларига кўра, БРМда ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган вазифаларни келгусида ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан иштирокчиларнинг умумий мурожаати қабул қилинди.