• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЎЗБЕКИСТОН ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ЭЪТИБОРИНИ ЎЗИГА КЎПРОҚ ЖАЛБ ҚИЛМОҚДА


Иоханес БУНСТРА,

Европа Марказий Осиё” мониторинг ташаббуси мувофиқлаштирувчиси, Европа хавфсизлиги тадқиқотлар маркази эксперти:

Биз Европа Иттифоқи ва унга аъзо мамлакатларнинг Марказий Осиё бўйича ўтган йиллардаги ташқи сиёсатига эътибор берадиган бўлсак, минтақада уларнинг эътибори асосан Қозоғистонга қаратилганини кўришимиз мумкин. Чунки, ушбу мамлакат минтақанинг бошқа давлатларига қараганда кўпроқ очиқлик касб этган бўлган.

Ўзбекистонда бошланган сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар ва бу жараённинг тез суръатда давом этаётгани мамлакатни жаҳонга тобора очиб бормоқда. Эндиликда, Ўзбекистон айни шу жиҳати билан ҳам Европа Иттифоқи эътиборини ўзига кўпроқ жалб қилмоқда.

Фабрицци ВИЕЛЬМИНИ,

Рим геосиёсий тадқиқотлар институти Евросиё дастури илмий ходими:

Ўзбекистондаги жорий ислоҳотлар мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан муносабатларни турли соҳаларда ривожлантириш учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Айниқса, томонларнинг янги мулоқотларга киришишида Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва фундаментал ҳуқуқ соҳаларида бажарилаётган ишлар муҳим аҳамиятга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, саноат тармоқларини модернизациялаш ишлари ҳам Ўзбекистон-Европа Иттифоқининг иқтисодий, савдо, инвестиция соҳаларидаги алоқалари янги босқичда ривожланишига туртки беради.

Манба: ЎзА