"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
  MARKAZI
"Taraqqiyot Strategiyasi" markazi

ГАРИ РОББИНС: МАЪМУРИЙ СУД ТИЗИМИГА ЎТИШ-ОЛДИНГА БОСИЛГАН ҚАДАМ

Гари Роббинс, Ўзбекистондаги халқаро ривожланиш бўйича АҚШ Агентлиги раҳбари

– Фикримча, Ўзбекистон фуқаролари учун одил судловни янада яхшилаш ва кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда адолат тизимини самарали кузатиш керак. Менимча, маъмурий суд тизимига ўтиш, биз учун олдинга бир қадам қўйишдек гап. Мавжуд қўшма дастурларимиз доирасида Олий суд ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси эришган барча тажрибаларга таянамиз. Муҳими, Ўзбекистон бошқа мамлакатлар тажрибасини ўргангани ҳолда, ўзининг миллий тизимини яратиши керак. Бу борада кўплаб мамлакатларни мисол тариқасида келтириб ўтишимизнинг ўз сабаблари бор. Чунки келажакда мамлакатингиз соҳа мутахассисларини чет давлатларга юбориб, у ердаги одил судлов тизими билан танишишлари, ўрганишларини ташкил этиш ҳам режамизда йўқ эмас.

Шундан келиб чиққан ҳолда, анжуманга Ўзбекистон ўзи учун энг муносиб бўлган мақбул тизимни танлаб олиши ва яратишига кўмаклашиш мақсадида қатор мамлакатлардан экспертларни таклиф этдик.