• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ДОКТОР ЭВА ВЕНДЛЕР: СУД МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МАЪМУРИЙ СУДЬЯЛАРНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР

Доктор Эва Вендлер – Грац (Австрия) шаҳридаги Федерал маъмурий судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси, маъмурий ишлар бўйича Европа судьялари ассоциацияси вакили

– Маъмурий судьяларнинг ўз ўрни бор, улар махсус мақомга эга. Бу суд мустақиллигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан, суднинг жамият ишончини қозонишида судьяларнинг масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш лозим. Бундан ташқари, судьяларнинг яна бир масъулияти бор. У ҳам бўлса, қонун устуворлигини ҳимоя қилиш. Судьяларнинг аниқ қонунларни қўллашлари муҳимдир. Ана шундагина улар кўриб чиқилаётган ишлар бўйича тўғри қарор қабул қилишлари мумкин.

Олий суд қонун устуворлиги ва қонун олдида барчанинг баробарлигини кафолатлашда самародорликка эришиши учун ишларни ўз вақтида кўриб чиқиши жуда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун судьялар тегишли вақтда тўғри, мос ресурсларни жалб қилишлари керак. Масалан, Австрияда суд залининг рўйхати тўлиқ банд қилингани сабаб, судьялар вақтни тежашлари ва ундан унумли фойдаланишлари керак. Шунингдек, айрим мамлакатларда судьяларга босим ўтказилади. Бу эса, алалоқибат, суд қарорларининг натижасига салбий таъсир кўрсатади. Ижро этувчи ва суд органлари мустақил бўлиши ҳамда жамоатчиликнинг ишончини қозониши лозим. Бу масъулият ҳамда ҳисобдорликни оширади. Танқид суд томонидан шубҳа остига олинмагунича, судьялар унга очиқ муносабатда бўлишлари керак.

Бугунги давра суҳбатида 30 дан ортиқ мамлакатдан кўплаб хорижий экспертлар иштирок этишмоқда ва уларнинг ҳар бири, тажриба алмашиш учун келган. Умид қиламанки, бугун маъмурий суд ишларини амалга ошириш борасида келтириб ўтилган барча мисоллар Ўзбекистоннинг энг яхши амалиётларни аниқлаши ва уларни маъмурий қонунчиликда қўллашида катта ёрдам беради.