2019 йил 14 июнь куни Фарғона шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси ҳамда ЮСАИД (USAID)нинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Дастури ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 7 март куни қабул қилинган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.
Муҳокамаларда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, ЮСАИД (USAID)нинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Дастури, Фарғона вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.
Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида: «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар» - дея эътироф этилиши мамлакатимизда аёллар жамиятнинг фаол аъзоси сифатида барча соҳаларда кенг қамровли иштирок этишининг ҳуқуқий кафолати эканини, аммо бу борада алоҳида яхлит қонун шу пайтгача мавжуд бўлмагани қайд этишди.
Шундан сўнг, қонун лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида муҳокама учун иштирокчиларга сўз берилди. Сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари қонун лойиҳасининг ҳозирги ҳолати, уни такомилига етказиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда лойиҳанинг мазмун-моҳияти хусусида тўхталдилар.
Бундан ташқари, жойларда ўтказилаётган муҳокама тадбирлари орқали ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш, ҳаётийлигини таъминлаш ва бугунги кундаги мавжуд ижтимоий вазият талабларига тўла мос келишига эришиш мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, “Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришнинг қонуний асослари” таҳлил қилиниб, жойларда хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлашдаги мавжуд муаммолар бўйича фикр алмашилди. Уларни самарали ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларини ушбу қонунда тўла акс эттиришга қаратилган таклифлар билдирилди. Асосий эътибор, ҳар бир модданинг тўғридан-тўғри амал қилишига эришишга қаратилди.
Қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича билдирилган барча таклифлар “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари томонидан умумлаштирилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати