"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Диққат, эълон!

“Тараққиёт стратегияси” маркази муҳокамага чорлайди. 

Эртага – 2019 йил 21 август куни соат 15:00да марказ мажлислар залида “Коррупцияга қарши курашиш ва унга барҳам беришнинг самарали механизмларини яратиш” мавзусида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш кўзда тутилмоқда. 

Мавзу юзасидан ўз қараши, таклифи бор исталган юртдошимиз бевосита ёки билвосита иштирок этиш имкониятига эга. 

Бунинг учун таклифларни fikr.strategy.uz портали орқали юбориш кифоя. 

Сизда ушбу ижтимоий муаммони бартараф этиш ёки олдини олиш бўйича таклифлар борми?

Унда муҳокамлардан четда қолманг!

Билдирилган ҳар бир фикр, таклиф ва ташаббус алоҳида эътиборга олинади.
Тел: (71) 239-01-91, e-mail: info@strategy.uz