"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Ҳелена ФРЕЙЗЕР
436 | 17 Сен. 2019 y.

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ БМТ МАҚСАДЛАРИ БИЛАН ҲАМОҲАНГ

Ҳелена ФРЕЙЗЕР,
БМТнинг Ўзбекистондаги вакили:

– Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистонда 1993 йилда иш бошлаган. Бугунги кунда унинг 10 агентлиги республикада фаолият юритиб келмоқда.

Мен ислоҳотлар бошланаётган давлатга келдим. БМТ энг йирик халқаро шерик сифатида Ўзбекистон билан ишлашга ҳозиру нозир. Халқаро мажбуриятларни бажаришда, конвенция ва меъёрларга мос равишда қадам ташлашда биз ёрдам берамиз.

Ҳаракатлар стратегияси БМТ мақсадлари билан ҳамоҳанг. Адлия, бошқарув, иқтисод, ташқи сиёсат, хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий, хусусан экологик, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида катта ислоҳотлар кўзланган. Буларнинг замирида улкан мақсадлар мужассам. Аслида, бизнинг мақсадларимиз ҳам шу. Сиёсат ва хатти-ҳаракатлар нормаларга биноан бўлишини таъминлашда кўмаклашамиз. Вақтдан тўғри фойдаланиш керак. Ҳукумат қаттиқ ишлаяпти, кўриб турибмиз.

Ислоҳотларга келсак, улар янги паллага кирмоқда, деган бўлар эдим. Мен келганимда эндигина режаланиб, асталик билан амалга оширилаётган эди. Фуқаролар билан мулоқот, уларнинг манфаатларини кўзлаган сиёсат ҳақида гап кетмоқда. Биз, айнан шу боис ҳам бу сиёсат ва жараёнларни қувватлаймиз. Фуқаро дарди ва фикрини инобатга олувчи сиёсат. Назаримда, нозик палладан ўтилди.

Мамлакат ортга қайтиб бўлмайдиган паллага кирди. У қай томонга қараб кетаётганини аниқлаб бўлди. Ўзбекистонга иш ўринлари керак. Уларни яратиш лозим. Имкониятларни очиш керак. Халқ ва ҳукумат орасида ўзига хос келишув шакллана бошлади. Тараққиёт ҳар икки томонга боғлиқ. Харидор ҳам, истеъмолчи ҳам, ишлаб чиқарувчи ҳам, ўзгаришлар ортидаги томон ҳам фуқаронинг ўзидир. Мана шу ҳақиқат ойдинлашди. Бу жуда муҳим. Ўзбекистон ташқи сиёсатда ҳам очилиб бормоқда. Аввало қўшнилар, айниқса, Афғонистон ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланди. Ҳар бир давлат раҳбарининг ташрифи тарихий ташриф. Ўзбекистон олдинга қадам ташламоқда ва фикримча, бу йўлдан қайтмайди.


1
Похожие новости