"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
  MARKAZI
Davlat dasturi ijrosi
1021 | 01 Iyu. 2018 y.

Давлат дастури ижроси (2019-йил ярим йиллик)


Давлат дастури ижроси (2019-йил 1-чорак)

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Ижро холати

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш
ва самарадорлигини ошириш.

2019 йил
1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),
Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2418–III-сонли Қарорига мувофиқ Юридик бошқарма ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2418–III/КҚ-523–III-сонли Қўшма қарори қабул қилинди.

2.

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий этиш.

2019 йил
1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-527-сон қонуни қабул қилинди.

3.

Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини амалга оширишдаги ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.

2019 йил
1 апрель

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2418–III-сонли Қарорига мувофиқ Давлат бюджети бошқармаси ташкил этилди.

5.

Қонунчилик базасини тизимлаштириш, тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш амалиётини жорий этиш.

2019 йил
1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти

 БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2418–III/КҚ-523–III-сонли Қўшма қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ:

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича “Йўл харитаси”;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиёти тасдиқланди.

7.

Олий Мажлис фаолиятини молиявий, моддий-техник, ташкилий таъминлашни такомиллаштириш.

2019 йил
1 март

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Президент Администрацияси,

Вазирлар Маҳкамаси

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2418–III-сонли Қарорига мувофиқ Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида котибиятлар ташкил этилди.

9.

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш.

2019 йил
1 февраль

Марказий сайлов комиссияси,

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),
Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти,

ИИВ

       БАЖАРИЛДИ.

      Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 28 январдаги йиғилиш баённомасига асосан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

10.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибига кирувчи идоралар фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2019 йил

1 апрель

Президент Администрацияси,
Вазирлар Маҳкамаси

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5644-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4136-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 82-сон қарори қабул қилинди.

20.

Энергетика соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш.

2019 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Меҳнат вазирлиги,

«Ўздавэнергоназорат»,

«Ўздавнефтгаз-инспекция» давлат инспекциялари,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,
«Ўзбекэнерго» АЖ

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5646-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4142-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 108-сон қарори қабул қилинди.

21.

Транспорт соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш.

2019 йил

20 февраль

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4143-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 136-сон қарори қабул қилинди.

23.

Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш.

2019 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Меҳнат вазирлиги,

«Ўзшаробсаноат» АЖ

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5656-сон Фармони қабул қилинди.

29.

Давлат хизматлари марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизматлар сонини кўпайтириш ва электрон хизмат тизимини жорий этиш.

2019 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Ўзархив» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги ПҚ-4193-сон қарори қабул қилинди.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

30.

Давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

2019 йил
1 февраль

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси

БАЖАРИЛДИ.

Олий Мажлис кенгашларининг “Менинг фикрим” веб портали орқали  жамовий электрон мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2310-III/KK-503-III-сонли қўшма қарори қабул қилинди. 

 

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

46.

Профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал фаолиятни такомиллаштириш

2019 йил

20 февраль

ИИВ,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди,

Бош прокуратура,

БАЖАРИЛДИ.

Ҳукумат қарори (251-сон, 26.03.2019 й.) билан Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

47.

Тошкент шаҳрида «Tashkent Law Spring» биринчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

2019 йил

20 апрель

Адлия вазирлиги,

Олий суд,
Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

БАЖАРИЛДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 январь кунидаги 48-Ф-сон фармойиши билан чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

 

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.3. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш

69.

Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш» рейтингидаги 2020 йил якуни бўйича барча йўналишларда Ўзбекистоннинг ўрнини тубдан яхшилаш чораларини кўриш.

2019 йил

1 май

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 05.02.2019 йилдаги ПҚ-4160-сон қарори қабул қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги ПҚ-4210-сон “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

73.

Кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тизимини соддалаштириш.

2019 йил

1 март

Адлия вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

БАЖАРИЛДИ.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4160-сон қарори қабул қилинди.

     Мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ 2019 йил 1 мартдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳисобини юритиш, кўчмас мулк объектлари бўйича битим ва кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини олиш билан боғлиқ бўлган гувоҳномаларни нотариал тасдиқлаш, кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаш тартиблари соддалаштирилди.

     Шунингдек, мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 21-22-бандларида ушбу тартибларни 1 мартга қадар амалиётга жорий этиш масалаларига “Давергеодезкадастр” қўмитаси раҳбари жавобгар этиб белгиланган.

78.

Автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш тизимини такомиллаштириш.

2019 йил

1 март

Автомобиль транспорти агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги

 БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзоланди.

3.5. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш

86.

Йирик давлат корхоналарида молиявий ҳисобот тузиш ва аудит ўтказишда халқаро стандартларни жорий қилиш.

2019 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Молия вазирлиги, тегишли давлат корхоналари

 БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 январда ПҚ-4141-сон “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкиллаштириш ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ижроси бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 26 февралда 07-25/01-07-сонли ва 08-25/01-07-сонли чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

3.6. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш орқали соҳани ждал ривожлантириш

90.

Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимини ошириш.

2019 йил

1 март

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновация вазирлиги

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Инновацион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

99.

Чорвачилик ва паррандачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш.

2019 йил

1 март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Инновация вазирлиги,

«Ўздонмаҳсулот» АЖ,

«Ўзпахтаёғ» АЖ,

Республика товар-хом ашё биржаси

БАЖАРИЛДИ.

Чорвачилик ва парадачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2019 йил 4 март куни 03/1-220-сон билан тасдиқланди.

3.8. Фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва инвесторлар ишончини оқлаш

117.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкил этиш ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш ва яхшилаш чора-тадбирларини кўриш.

2019 йил

20 февраль

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги,
Марказий банк,
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Ўзбекистон тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкиллаштириш ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4141-сон қарори қабул қилинди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг илк ҳалқаро еврооблигациялари Лондон биржасида жойлаштирилди ва бу билан республиканинг ҳалқаро молиявий бозорга кириб келиши таъминланди. Ушбу ҳалқаро евро облигациялар иккита траншда амалга оширилиб улар - 5 йиллик 500 миллион долларлик, йиллик фоиз ставкаси 4.75% дан иборат бўлган евро облигациялар, ҳамда 10 йиллик 500 миллион долларлик, йиллик фоиз ставкаси 5.375% дан иборат бўлган евро облигациялар ҳалкаро бозорга самарали жойлаштирилди.

118.

Ўзбекистоннинг глобал рақобатбардошлик индексида қатнашишини таъминлаш.

2019 йил

1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги,

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингини сақлаб туриш ва уни яхшилашнинг чора-тадбирларини кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4141-сон “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкиллаштириш ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, қарорнинг “Йўл харитаси”га кўра барча лозим бўлган чора-тадбирлар белгилан муддатларда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилиши ўз ўрнида кўрсатиб ўтилган.

3.9. Жаҳон бозорларига интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш

125.

Божхона тартиботларини соддалаштириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.

2019 йил

1 февраль

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шериклик агентлиги, вазирлик
ва идоралар

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони қабул қилинди.

Фармоннинг 1-банди билан:

- 2019-2020 йилларда “Яллама” ва “С. Нажимов” (Тошкент вилояти), “Дўстлик” (Андижон вилояти), “Олот” (Бухоро вилояти);

- 2020-2021 йилларда “Доут-ота” (Қорақалпоғистон Республикаси), “Маданият” (Андижон вилояти), “Ўзбекистон” (Фарғона вилояти), “Ғишткўприк” ва “Ойбек” (Тошкент вилояти) божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қурилиши белгиланди.

Шунингдек, Фармоннинг 2-иловаси билан чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини қуриш бўйича тармоқ жадвали тасдиқланди.

ДБҚнинг 29.01.2019 йилдаги Р-02-1/12-012-сонли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

134.

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш.

2019 йил
1 март

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Марказий банк

БАЖАРИЛДИ.

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш юзасидан Назорат режаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 47-сон қарори қабул қилинди.

136.

Иш ўринларини ташкил этишни янада рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

2019 йил

30 январь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги ПҚ-4227-сон қарори қабул қилинди. 

142.

Меҳнат гузарлари ва коворкинг марказларида фуқароларни тадбиркорлик лойиҳалари тайёрлаш бўйича ўқитиш амалиётини жорий этиш.

2019 йил

1 март

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари ва “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказларида жорий йилнинг 26-28 февраль кунлари фуқароларни тадбиркорлик лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ўқитиш амалиётини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

144.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини янада қўллаб-қувватлаш.

2019 йил

20 февраль

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

БАЖАРИЛДИ.

      Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятли товарларни (хизматларни) эркин нархларда сотилишини таъминлашга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида”ги 229-сон Қарори қабул қилинди.

146.

Боланинг оилада яшаш
ва тарбияланиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида патронатга (оила тарбиясига) бериш амалиётини кенгайтириш.

2019 йил

1 май

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Оила» илмий-амалий маркази

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдагаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4185-сон Қарори қабул қилинди.

167.

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш.

2019 йил

20 февраль

Хотин-қизлар қўмитаси,

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

БАЖАРИЛДИ.

Бош вазир ўринбосари ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан 2019 йил 9 январда  Республика худудларида 2019 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса ёш хотин қизлар бандлигини таъминлаш Дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2019 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳудудий дастурлар кесимида 13 044 нафар аёл ва ёш қизларни иш билан таъминлаш бўйича манзилли дастури тасдиқланди.

Дастурда белгиланган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича январь-март ойларида уларнинг 2 504 нафари (19,2%) иш билан таъминланди. Шундан,

77 нафари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида ишга тушаётган корхоналарда яратилаётган иш ўринларига;

499 нафари мавжуд корхоналардаги бўш иш ўринларига;

81 нафари квоталанган иш ўринларига;

48 нафари ҳунармандчиликка;

61 нафари оилавий тадбиркорликка;

94 нафари шахсий ва ёрдамчи хўжалигида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, иссиқхона ва бошқаларни ташкил этиш ҳисобига;

1 313 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали;

331 нафари бошқа йўналишларда бандлиги таъминланади.

189.

Юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш чораларини кўриш.

2019 йил

1 февраль

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

БАЖАРИЛДИ.

2019 йил 12 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш, мамлакатимиз музейларида сақланаётган тарихий экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди.

198.

Туризмнинг янги турларини ривожлантириш ва мавсумийлик омили таъсирини камайтириш мақсадида ишбилармонлик туризмини («MICE») ривожлантириш.

2019 йил

30 март

Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

 БАЖАРИЛДИ.

Қўмита томонидан ишбилармонлик туризмини (“MICE”) ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чииқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

4.5. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

203.

Давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни жорий этиш.

2019 йил
1 март

Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

БАЖАРИЛДИ.

“Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Мактабгача таълим вазирининг буйруғи Адлия вазирлигида 2019 йил 18 январда 3123-сон билан рўйхатга олинган.

204.

Барча ҳудудларда Президент мактабларини ташкил этиш.

Йил давомида

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4199-сон қарори ва ушбу қарор билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

213.

Ўзбекистоннинг халқаро тадқиқотларда (PISA, ТIMSS, PIRLS ва б.) иштирокини таъминлаш мақсадида Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2019 йил

1 март

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

БАЖАРИЛДИ.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан Таълим инспекцияси ўртасида Ўзбекистоннинг Таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA 2021 тадқиқотларида иштирок этиш ҳақидаги келишув имзоланди. PISA тадқиқотларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон учун методик ёрдам, сўровларни амалга оширишга кўмаклашиш, имкониятларни таҳлил қилиш, салоҳиятни ошириш ва лойиҳани амалга ошириш режалари, мамлакат учун ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш, миллий сифат назорати ва дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (ACER) ИҲТТ томонидан бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон учун бириктирилди.

Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича ҳалқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори 2019 йил 14-16 январь кунлари Америка қўшма штатлари Вестат илмий-тадқиқот корпорациясида PISA 2021 тадқиқот дастури доирасида янги миллий лойиҳа менежерлари учун ташкил этилган семинарда иштирок этди.

PISA 2021 тадқиқотларини ташкил этишга оид баҳолаш инструментлари, синов материалларини шакллантириш, мослаштириш ва лингвистик сифатни таъминлаш, сўровномалар ўтказиш, маълумотларни кодлаштириш, бошқариш ва таҳлил қилиш каби мавзулардаги сермазмун сессиялар доирасида атрофлича маълумотларга эга бўлинди, фикрлар алмашилди, савол жавоблар бўлиб ўтди, шу билан бирга халқаро пудратчи ташкилотлар билан баҳолаш тадқиқотлари юзасидан алоҳида учрашувлар ва мухокамаларда қатнашди.

PISA тадқиқотларини амалга ошириш графигига биноан, 2020 йилда синов тадқиқотлари ўтказилиши, 2021 йилда асосий баҳолаш тадқиқотлари амалга оширилиши белгиланган. Жаҳон банкининг READ дастури, Россия тренинг маркази ҳамда Россия Федерацияси таълим сифатини баҳолаш миллий маркази билан ҳамкорликда Таълим инспекцияси, Халқ таълим вазирлиги ва унинг худудий бошқармалари ҳамда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ходимларидан иборат 20 кишилик Ўзбекистон  делегацияси жорий йилнинг 18-22 февраль кунлари таълим сифатини баҳолаш юзасидан PISA, PIRLS, TIMSS тадқиқотларига тайёргарлик кўриш юзасидан Россия тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил этилган Москва шаҳридадаги семинар-тренингда иштирок этди.

Семинар тренинг “Таълим сифатини баҳолаш тизимида халқаро солиштирма тадқиқотлар – мактаб таълимини такомиллаштириш механизми сифатида” мавзуси доирасида ташкил этилиб, унда таълим сифатини баҳолаш ва халқаро тадқиқотлар соҳасидаги етук мутаҳассис олимлар ҳамда халқаро экспертлар томонидан маърузалар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

2019 йилнинг 13 февраль куни Таълим инспекцияси раҳбарияти ҳамда Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA- International Association for the Evaluation of Educational Achievement) – ижрочи директори Андреа Неттон ҳамда Молиявий масалалар бўйича директори Роэл Бургерц шунингдек Жаҳон банкининг таълим сектори етакчи мутахассиси Жанссен Таихеира ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг бошланғич синф ўқувчиларининг саводҳонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастур PIRLS-2021 да иштирок этиш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу келишувнинг самараси сифатида PIRLS-2021 дастури асосида Ўзбекистондаги мактаблар бошланғич синф ўқувчиларининг саводҳонлик даражаси халқаро миқёсда синовдан ўтказилади.

4.6. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

233.

Ёшлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

2019 йил

1 февраль

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

БАЖАРИЛДИ.

“Ёшлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш” юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда 2019 йил 31 январда тасдиқланди.

 

V. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН, ЎЗАРО МАНФААТЛИ ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

V. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЧУҚУР ЎЙЛАНГАН, ЎЗАРО МАНФААТЛИ ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

238.

Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш.

2019 йил

10 март

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, ТИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, миллий маданий марказлар

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан “Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда хорижий давлатлар билан маданий-гуманитар ва дўстона алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар” дастури 2019 йил 22 февраль куни тасдиқланди.

239.

«Маърифий ислом» мазмун-моҳиятини фаол тарғиб қилиш ишларини жадаллаштириш.

2019 йил

1 март

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизацияси маркази, ТИВ, Адлия вазирлиги, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

БАЖАРИЛДИ.

“Маърифий ислом” мазмун-моҳиятини фаол тарғиб қилиш ишини жадаллаштириш юзасидан 2019 йил 28 февралда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

5.2. Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

252.

Оролбўйи минтақасида янги муҳофаза этиладиган, жумладан трансчегаравий табиий ҳудудларни ташкил этиш.

2019 йил

1 июнь

Давлат экология қўмитаси,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги,

вазирлик ва идоралар

БАЖАРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4247-сон қарори қабул қилинди.

265.

Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган халқаро конференция ўтказиш.

2019 йил

19-20 февраль

ТИВ, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази, Стратегик
ва минтақалараро тадқиқотлар институти

БАЖАРИЛДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2019  йилдаги 106-ф-сонли Қарорига мувофиқ 19-20 февраль кунлари Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Конференцияда жахоннинг 30 дан ортиқ етакчи мамлакатларидан келган 100 дан зиёд экспертлар иштирок этди. Бундан ташқари, форумда Европа Иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши сингари минтақавий тузилмалар, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлар экспертлари иштирок этишди.


Ҳукуматнинг Давлат дастури ижроси бўйича ҳисоботи хақида

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: «Биз янги йилдан бошлаб сиёсий ҳаётимизда яна бир амалиётни жорий этамиз. Кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича Бош вазир ва ҳукумат аъзолари амалга оширилган ишлар ҳақида Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб боради. Бу жараён оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши лозим. Шу тариқа фуқаролар Мурожаатномада белгилаб берилган вазифаларни бажариш бўйича ҳукумат қандай иш олиб бораётганидан хабардор бўлади», деб таъкидлаган эдилар. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчлар киритилди ҳамда Бош вазир ва ҳукумат аъзоларининг Давлат дастури бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи парламент назоратининг янги институти сифатида амалда илк бор жорий этилди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни тегишли вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари иштирокида «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда, илк бор Давлат дастурининг биринчи чоракдаги ижроси юзасидан Бош вазир ўринбосари А.Абдухакимов ҳисобот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 17 январдаги Фармонига асосан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида аниқ вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалар белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилмоқдами?

Таъкидлаш жоизки, Давлат дастури 274 та банддан иборат бўлиб, унинг 171 та бандида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, 20 та қонун, Олий Мажлис палаталарининг 3 та қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 та фармони, 120 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда 103 та амалий ва комплекс чора-тадбирларни бажариш назарда тутилган.

Фракция аъзолари Давлат дастурининг ҳисобот давридаги ижросини муҳокама этишар экан, I чоракда дастурда белгиланган 63 та банднинг ижросини таъминлаш белгиланган бўлсада, 46 та банднинг ижроси тўлиқ таъминланганлигини қайд этишди. Ижроси тўлиқ таъминланмаган 17 та банднинг 11 таси бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилганлиги ҳамда 6 та банднинг ижро муддати белгиланган тартибда узайтирилганлиги билдирилди.

Фракция аъзолари муҳокамалар жараёнида таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризмни янада ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг ижро этилиши ҳолатига алоҳида эътибор қаратишди.

Хусусан, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб 45 та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилгани, яна 76 та мамлакат фуқароларига электрон кириш визасини олиш имконияти яратилгани ҳамда 109 та мамлакат фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилгани натижасида мамлакатимизга сайёҳлар оқими 42 фоизга ошиб, 1,38 млн. кишини ташкил қилгани алоҳида эътироф этилди. Январь-март ойлари давомида 40 та меҳмонхона ишга туширилиб, уларнинг сони 966 тага етказилгани, туристик хизматлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизга ошиб, 246,1 млн. долларни ташкил қилгани қайд этилди.

Юртимизда қадимий ва бой тарихни ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш юзасидан чора-тадбирлар қабул қилинган. Унда Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари томонидан олиб борилаётган ҳамда олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш белгиланган.

Фракция йиғилишида, Давлат дастурининг 190-бандида 1 февралга қадар «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» каналини ташкил этиш» масаласи белгиланган бўлиб, мазкур банднинг ижроси таъминланмагани танқид қилинди ва сабаблари муҳокама этилди. Шунингдек, фракция аъзолари томонидан 189-бандда 1 февралга қадар республика музейларида сақланаётган тарихий экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, унинг якуни бўйича ҳар бир музейнинг каталогини яратиш назарда тутилгани, аммо ҳозирги кунгача ушбу вазифа ижроси оҳиригача етказилмагани қайд этилди. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш учун молиявий манбаларини аниқлаб, алоҳида қўшимча маълумот бериш сўралди.

Шу билан бирга, фракция аъзолари тақдим этилган ҳисобот материалларида Давлат дастурида ижро муддати «йил давомида» деб белгиланган «Моддий маданий мерос объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш» (188-банд), «Тарихий шахслар, алломалар ҳақида бадиий, бадиий-публицистик, ҳужжатли фильмлар ва сериаллар яратиш» (191-банд), «Тарихий шахслар ва миллий образлар акс этган анимацион фильмлар яратиш» (192-банд) ва бошқа бир қатор бандлар (195, 196, 199, 201) ижросини таъминлаш борасида ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар ёритилмаганини билдириб, навбатдаги ҳисоботларда ушбу вазифалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот тақдим этиш сўралди.

Айтиш жоиз, ҳар ой депутатлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказади. Мазкур учрашувларда айрим муаммолар аниқланмоқда. Хусусан, ижроси жорий йилнинг 15 феврали этиб белгиланган 153-бандда санитария-эпидемиология хизматини янада такомиллаштириш, яъни ДСЭНМларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан вакциналарни сақлашга мўлжалланган 30 та совутгич, 230 та музлатгич, 15 та авторефрижератор ва 200 та вакцина ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаларини харид қилиш ва бошқа бир қатор ишларни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш масаласи бажарилмагани таъкидланди ва зарурий чоралар кўриш лозимлиги қайд этилди.

Умуман олганда, Давлат дастурининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботини эшитиш институтидан илк бора фойдаланилаётганини инобатга олиб, фракция аъзолари келгусида ҳисоботларни тақдим этиш, материаллар ва маълумотларни янада такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Мажлис якунида фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/27292/?sphrase_id=3944282

Ҳукумат Давлат дастури бажарилиши юзасидан депутатларга илк бор ҳисобот берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш баробарида Бош вазир ва Ҳукумат аъзолари Давлат дастурининг бажарилиши юзасидан Олий Мажлис палаталари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши белгилаб берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, мазкур янги институтни амалиётга татбиқ этиш ишлари бошланди: 2019 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илк бор Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов тақдим этди.

Ҳисоботда келтириб ўтилганидек, Президентимиз ташаббуси билан яратилган Маъмурий ислоҳотлар концепциясини изчил амалга ошириш барорида Вазирлар Маҳкамасининг ташкилий жиҳатдан қайта кўриб чиқилиб, фаолияти янги мазмун билан бойитилгани, йирик хўжалик бошқарув субъектларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилгани Ҳукумат томонидан Давлат дастурининг биринчи чорак учун белгиланган устувор вазифаларини ўз вақтида, сифатли ижро этилишини таъминлашда муҳим омил бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Давлат дастурининг бажарилишида бир қатор жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги Фармони билан белгиланган устувор йўналишларни сифатли, самарали амалга ошириш, ҳисобот даврида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий-ижтимоий соҳанинг бардавом ривожланишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, республика ҳудудларининг ижтимоий ривожланиш даражасини юксалтириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни кўришга устувор аҳамият берилди.

Шу давр ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларида давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш ва харажатлари ҳамда бюджет тақчиллиги мўътадиллигини таъминлаш катта аҳамият касб этди. Мамлакатда амалга оширилган изчил ташқи савдо сиёсати туфайли экспорт ҳажми ҳамда жами ташқи савдо айланмасининг ортишига эришилди.

Республикада яратилган қулай инвестиция муҳити натижасида инвестицияларнинг ўзлаштирилиши жадаллаштирилди. Бунда давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Инвестиция дастурининг алоҳида аҳамияти бор. Хорижий инвестициялар иштирокида молиялаштиришнинг сезиларли ўсиши таъминланиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробарни ташкил этди.

Амалга оширилаётган бунёдкорликлар орасида аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш, уй-жой, ичимлик сув билан таъминлаш ишлари алоҳида аҳамият касб этиб, сезиларли ўсиш кузатилмоқда.

Ўтган даврда Ҳукумат фаолиятида ижтимоий масалалар билан шуғулланиш устувор вазифалиги таъминланиб, аҳолининг бандлиги, соғлиқни сақлаш, таълим тизимини такомиллаштириш ишларига алоҳида эътибор берилди. Шу ўринда “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Ёшлар — келажагимиз” ва деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ерларини ривожлантиришга доир дастурлар асосида иш ўринларини яратиш жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган яратувчанлик ишлари натижасида замонавий қишлоқлар (жами 478та)да 312 минг 549 хонадон қурилиб, 1,7 миллион нафар аҳолининг, шаҳарлардаги маҳаллаларда эса, 496 минг аҳолининг яшаш шароити яхшиланди. Буларнинг барчаси бир мақсадга — мамлакат тараққиёти ва аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қиляпти.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи депутатлар томонидан ҳар томонлама, чуқур таҳлил қилинди. Парламент вакиллари, авваламбор, Давлат дастурида белгиланган, ўтган даврда ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг Олий Мажлис қуйи палатасига ўз вақтида киритилиши ҳамда мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан боғлиқ масалалар ечимига алоҳида аҳамият қаратдилар. Давлат дастурининг ижроси устидан амалга оширилаётган назоратнинг янада таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлаш, бунда парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳукумат ҳисоботи юзасидан ҳар бир сиёсий партия фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Жумладан, сиёсий партиялар фракциялари аъзолари Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида ижроси таъминланиши режалаштирилган 63 та банддан амалда 46 таси бажарилганига эътибор қаратар экан, ўз вақтида адо этилмаган бандлар бўйича асосли эътирозлар билдирдилар. Бундан ташқари, тадбиркорликни ривожлантириш, давлат дастурларини амалга оширишда маҳаллий ҳокимият органларидаги мавжуд бюрократик тўсиқ ва субъектив омилларни бартараф этиш юзасидан Ҳукумат алоҳида кўрсатмадан иборат норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиб, қатъий назоратни амалга ошириши лозимлиги, зарур ҳолларда депутатлар билан бу соҳада фаол ҳамкорликни йўлга қўйиши зарурлигини билдириб ўтдилар.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/committee/27290/?sphrase_id=3944282

 

Қонунчилик палатаси қўмиталарида Давлат дастури ижросининг I чорак якунлари муҳокама қилинди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакат сиёсий ҳаётида янги амалиёт – Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича Бош вазир ва ҳукумат аъзолари амалга оширган ишлар ҳақида Олий Мажлис палаталари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб боришини таклиф қилган эди.

Ана шу мақсадда, депутатлар ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдидаги масъулиятини янада оширишни кўзда тутувчи “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Эндиликда Бош вазир ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда парламент палаталарига Мурожаатномадан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этиши белгилаб қўйилди.

Ушбу янгилик, ўз навбатида, ҳукуматнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини ошириши билан бирга, парламент аъзоларининг ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида фаол қатнашишига хизмат қилади. Мазкур амалиётнинг мамлакатимизда жорий этилиши илғор ривожланган демократик давлатлар тажрибасига мос келиши билан бирга, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоянинг амалдаги ифодасидир.

Жорий йилнинг 25 апрель куни мазкур тарихий қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ҳукумат аъзолари иштирокида «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботни дастлабки тарзда муҳокама қилишга бағишланган мажлислари бўлиб ўтди.

Қайд этиш керакки, ҳисоботга ҳукумат томонидан пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, у Қонунчилик палатасига тақдим этилгунига қадар Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида алоҳида муҳокама этилган.

Депутатлар ҳукумат томонидан Давлат дастурининг ижроси бўйича ҳисобот даврида сезиларли ишлар амалга оширилганини қайд этиш билан биргаликда, йўл қўйилган камчиликлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ таклифларни билдирдилар.

Давлат дастурининг 63 та банди 2019 йилнинг биринчи чорагида бажарилиши керак бўлиб, шундан 46 та банд тўлиқ ижро этилган, 27 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган, 24 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаганини таҳлиллар кўрсатмоқда.

Қўмиталарда, жумладан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ўтказилган мажлисда қайд этилганидек, ҳисобот даврида мамлакатимизда иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлик, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жозибадор инвестиция муҳитини яратишга эришилган. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 5,3 фоизга, хусусан саноат соҳаси 6,8 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми соҳаси 11,1 фоизга, чакана савдо айланмаси 5,9 фоизга ва қишлоқ хўжалиги 2,5 фоизга ўсган. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил биринчи чорагидаги даромадлар 23,0 трлн. сўмни, харажатлари эса 24,1 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан мос равишда 1,6 ва 1,7 баробарга ошган.

Йиғилиш қатнашчилари янги форматда, қизғин ва конструктив руҳда ўтган мазкур тадбирда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишида йўл қўйилган баъзи камчиликлар ҳам таҳлил қилинди.

Парламент аъзолари тадбирда билдирилган таклифлар асосида Давлат дастурининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш, соҳада олиб борилаётган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатишга келишиб олдилар.

Шу билан бирга, парламент аъзолари Ҳукуматимига иқтисодиётнинг янада жадал ўсишини таъминлашга, инвестиция сиёсатини юритиш орқали инвестицияларни жалб этишни янада фаоллаштиришга, «яширин иқтисодиёт»нинг улушини камайтириш борасида таъсирчан чораларни ишлаб чиқишга, маҳаллийлаштириш дастури доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишга, шунингдек рақамли иқтисодиёт миллий стратегиясини ишлаб чиқишни янада тезлаштиришга эътиборларини қаратишга ундадилар.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари ҳам Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини танқидий таҳлил асосида кўриб чиқди. Муҳокамалар чоғида депутатлар амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, баъзи камчиликлар ҳам аниқланганини қайд этдилар. Жумладан, Давлат дастурининг 22-бандига кўра, ҳудудларни ободонлаштириш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи Президент қарорини қабул қилиш белгиланган бўлса-да, амалда ижроси бажарилмаган. Шунингдек, Давлат дастурининг 120-бандида белгиланган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида соҳага тааллуқли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси ижроси ҳам амалда таъминланмаган. Бундан ташқари, автомобиль ва ички йўллар қурилишининг республика миқёсидаги қамрови, таъмирланаётган йўлларнинг сифати, арзон уй-жойлар қурилиши, уларнинг нархи ва сифатига етарлича эътибор берилмагани депутатлар томонидан танқид қилинди.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўтказилган муҳокамаларда Давлат дастурида белгиланган аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя масалаларига доир вазифалар ижроси таҳлил этилди. Таъкидланганидек, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида 2019 йилда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, ёш хотин-қизлар бандлигини таъминлаш манзилли дастури тасдиқланиб, унда 13 мингдан зиёд аёлларни ишга жойлаштириш белгиланган. Шунингдек, жорий йилда 1,6 минг нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш режалаштирилган. Ҳозирда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал тўловларини амалга ошириш учун тижорат банкларида талабгорларга ҳисоб рақамлари очилмоқда.

Шу билан бирга, йиғилишда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасининг етарли даражада ривожланмагани уларга ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилишни кенгайтиришга, илғор тиббий-ижтимоий реабилитация услубларини жорий қилишга имкон бермаётгани депутатлар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, муайян ишлар амалга оширилганини эътироф этиб, тиббиёт муассасалари таркибида умидсиз оғир беморлар учун Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудлараро хоспис бўлимларини ташкил қилиш ишлари ҳали охирига етказилмагани ҳам халқ вакилларининг танқидига сабаб бўлди.

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари томонидан Давлат дастурида белгиланган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш (31-банд), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» каналини ташкил этиш (190-банд) бўйича белгиланган муддатлар ўз вақтидан ўтиб кетган бўлишига қарамай, тегишли масъуллар томонидан чора-тадбирлар кўрилмагани таъкидланди. Хусусан, Давлат дастурининг 8-бандида ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган «Электрон парламент» тизими лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий харажатларнинг манбаларига ойдинлик киритилмагани сабабли ҳанузгача ушбу вазифани якунлашнинг имкони бўлмаётгани қайд этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида ўтказилган бундай муҳокамалар депутатлар томонидан берилган саволлар асосида қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлди. Қўмиталар томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ҳукуматнинг ҳисоботини ялпи мажлисда кўриб чиқиш учун таклифлар билдирилди.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/committee/27290/?sphrase_id=3944282

Юксалиш сари

Яқинда академик О.Салимов бошчилигидаги олимлар гуруҳи томонидан тайёрланган “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” номли китоб ( Ёшлар нашриёт уйи. Тошкент -2019) нашр этилди. Унда жамланган мамлакатимиз раҳбарининг асосан кейинги йиллардаги маъруза, нутқ ва асарларида баён этилган ғоя, фикр ва мулоҳаза, тавсия ва таклифлари, унинг имзоси билан чиққан фармон ва қарорлардан кўчирмалар уларнинг нақадар долзарб ва ҳаётийлигидан далолат беради. 

Маълумки, Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, уни амалга оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Китобни ўқиган киши Шавкат Миромонович ўзининг кўпгина чиқишларида биринчи навбатда ана шу Стратегиянинг мазмун-моҳиятини раҳбар кадрлар, барча шахсларга, мазкур бунёдкорлик режаларининг тақдири, уларнинг амалга оширилиши, муваффақияти ёки кўнгилдагидай бўлмаслиги, авваламбор, одамларга, яъни раҳбарларга, масъул ходимларга, ишчи-ю хизматчиларга, барча фуқароларнинг саъй-ҳаракатларига боғлиқ эканлигини яхши билади ва улар билан мамлакат пойтахтидами ёки вилоятлардами учрашиб, бевосита мулоқот қилишга, ислоҳотлар янги босқичидан кутилаётган мақсад- муддаони содда қилиб тушунтиришга, уларнинг фикр-мулоҳазалари-ю таклифларини кўриб чиқишга ҳаракат қилаётир. “Биз юртимизда янги давлат, янги жамият қуриш йўлида қандай иш қилсак,-дейди Шавкат Миромонович,- уларнинг барчасини халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз”(Мазкур китоб, 113-бет). Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда “Барчамиз бир нарсани тушуниб олишимиз керак: яхши яшаш учун, энг аввало, яхши меҳнат қилиш, ҳуқуқ ва эркинлик билан бирга, жавобгарлик ва масъулиятни ҳам чуқур ҳис этишимиз зарур. Бунга эришиш эса, фақат ва фақат ўзимизга боғлиқ”, деб стратегик вазифаларни уддалаш учун аҳиллик билан меҳнат қилишга даъват этади (Мазкур китоб, 16-бет).

Мамлакатимиз раҳбари Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш билан чегараланмай ундан кутилаётган натижаларга эришиш учун қандай тактикани қўллаш, яъни воситаларидан, йўл ва иш усулларидан фойдаланиш энг яхши самара беришига ҳам ишора этмоқда. Жумладан, Ш.М.Мирзиёев “Халқимиз учун муносиб ҳаёт даражасини яратиб бериш мақсадида, энг аввало, кучли иқтисодиётни барпо этишимиз, мамлакатимизнинг халқаро майдонда ҳар томонлама рақобатбардошлигини таъминлашимиз зарурлигини таъкидлайди (Мазкур китоб, 27-бет). Шу боисдан, тўпламда Президентнинг иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, уларнинг самарадорлигини ошириш учун тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва илмий-инновацион, пахта-тўқимачилик кластерларини, маҳалларда эса миникластерларни ташкил этиш тўғрисидаги фикрлари ҳамда фармон ва қарорлари катта ўрин эгаллаган. 

Чунончи, мамлакатимизда пахтачиликнинг ролини ҳисобга олиб, 2017 йил 9 декабрдаги Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқида Ш.М.Мирзиёев шундай деган эди: “Пахтани етиштиришдан тортиб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олган кластер усулига биз Ўзбекистон пахтачилигининг келажаги сифатида қарамоқдамиз”(Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари, 65-б.). Кўп ўтмай, ўша йилнинг 14 декабрида чиқарилган Президент Фармонида республикамизнинг мутасадди ташкилотларига “...пахта хомашёсини етиштиришдан бошлаб, унга дастлабки ишлов бериш, маҳсулотни пахта тозалаш корхоналарида кейинги қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулоти чиқариш босқичигача бўлган ишлаб чиқаришни интеграция қилишни назарда тутувчи ривожланишнинг кластер моделини амалга ошириш”(Мазкур китоб, 63-64-б.) топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 сентябрдаги Фармонига мувофиқ эса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари олдига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2018 йилда ҳар бир ҳудудда 1-2 та мева-сабзовот кластери ташкил этиш ва 2019 йилдан бошлаб мева-сабзовот етиштиришга ихтисослашган барча туманларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклига жалб этиш вазифаси қўйилди. 

“Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз, - дейди Юртбошимиз,- кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади”(1-том, 147-бет). 

Муҳими, Президент иқтисодий ривожланиш ҳаётимиз барча жабҳалари тараққиётининг, мамлакатимиз умумий юксалишининг асоси эканлигидан келиб чиқиб, жойларга бориб эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, янги корхоналар, ташкил қилинган кластерлар фаолияти, қурилиш майдончалари, янги лойиҳалар билан жойида танишиб, мунтазам ўтказилаётган видиоселектор йиғилишларида масъул кишиларнинг ҳисоботини тинглаб, ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда, йўл қўйилган камчиликларни танқид қилиб, аҳволни ўнглаб олишни талаб қилиш билан бир қаторда, қимматли маслаҳатлар бермоқда. Бу билдирилган фикр-мулоҳазалар, қабул қилинган қарорларнинг, олдингилардан фарқли ўлароқ, қоғозда қолиб кетмаслиги кафолатидир. 

Барча туб ўзгаришларнинг, шу жумладан, иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади инсон манфаати, халқимизнинг фаровонлигини ошириш эканлиги китобда келтирилган асосий фикрлардан биридир. 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун,- ўқиймиз Президентнинг Олий Мажлисга 2018 йилда йўллаган Мурожаатномасида,- қуйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур. Биринчидан, аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим... Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини оширишимиз зарур...Иккинчидан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур(Мазкур китоб, 39- бет). Шу ўринда Юртбошимизнинг янги иш ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли, шу жумладан хотин-қизларнинг, бандлигини таъминлашга оид фикр-мулоҳазалари, уларнинг жорий этилишини жойларга бориб кўраётганлиги алоҳида таҳсинга лойиқ. 

Ш.М.Мирзиёев одамларни бугунги ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига тегишлича эътибор қаратмоқда.“Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уни муносиб тураржой билан таъминлаш,-таъкидлайди у,- халқимиз фаровонлигини ошириш доимо эътиборимиз марказида бўлади”(Мазкур китоб, 39-бет). Бу сўзларнинг қуруқ ваъда эмаслигига бугун хаммамиз гувоҳмиз. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларининг амалга оширилиши туфайли шаҳарларда барча қулайликларга эга юзлаб кўп қаватли уйлар қурилиб, ногиронлар, кўп болали ва эҳтиёжманд оилаларга бепул ёки имтиёзли кредитлар асосида берилмоқда, ўнлаб маҳалла ва қишлоқлар янгидан бунёд этилмоқда, янги корхоналар ташкил қилиниб, минглаб иш ўринлари яратилмоқда. Айни пайтда, давлатимиз раҳбари қишлоқ жойларида мавжуд бўлган томорқаларга ҳокимият маҳаллий идоралари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар эътиборини қаратди. Зеро, томорқа, биринчидан, ишсизлар учун тайёр иш ўрни бўлса, иккинчидан, қишлоқда яшовчи оилалар учун қўшимча даромад манбаидир, учинчидан, шаҳарликларни мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари билан таъминловчи омилдир. Шу сабабдан мамлакатимиз раҳбарияти томорқаларни тартибга солиш ва ривожлантириш учун тегишли шарт-шароитларни яратиб, шу ҳақдаги қарорлар ижросини таъминлаш чора-тадбирларини кўрмоқда. 

Президентимиз ўз нутқлари ва асарларида маънавият, маданият, таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор беради. Бу мавзу мазкур китобда ҳам ўз аксини топганлиги табиийдир. Чунончи, унда қуйидаги пурмаъно сўзлар бор: “Таълим ва тарбия, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спортни ривожлантириш масалалари, ёшларимизнинг чуқур билимга эга бўлиши, чет тилларни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллашини таъминлаш доимий устувор вазифамиз бўлиб қолади (Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. -- Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017, 1-том, 44-бет). 

Шавкат Миромонович ёшларни юксак маънавиятли, миллий ва умуминсоний қадриятлар, бой тарихимиз ва маданиятимиз руҳида тарбиялашни болаликдан бошлаш кераклигини алоҳида уқтиради: “Албатта, компьютер, планшет – яхши. Невараларимиз, болаларимизга одамнинг ҳаваси келади. Бу нарсалар – замон талаби ҳозир,-дейди Президент. Лекин маданият ёшликдан, инсонни болалар боғчасида, мактабда китоб ўқишга ўргатишдан бошланади (Ш. Мирзиёев. Юқоридаги китоб,1-том, 86-бет).
Муносиб ворисларни вояга етказиш, фарзандларни замон талабларига жавоб берадиган зукко, изланувчан, ташаббускор, иймон-эътиқодли бунёдкорлар этиб етиштириш масалалари китобнинг нафақат “Ёшлар тарбияси” деб номланган бобида, балки қатор бошқа бобларидан (“Таълим ва тарбия”, “Ватанпарварлик” ва б.) ҳам жой олган.

Ёш авлодни тарбиялашда кекса авлоднинг ибрати, боболар ва момоларнинг ҳаёт йўли, жанггоҳлардаги жасорати ва меҳнат қаҳрамонлигининг аҳамияти беқиёсдир. “Шу борада бир фикрга алоҳида урғу бериб таъкидламоқчиман,-дейди Шавкат Миромонович,- ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш бундан кейин ҳам Президент учун, ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади (Мазкур китоб, 94-бет). Президентнинг нуронийлар тўғрисидаги ушбу ва қатор бошқа фикр ҳамда тавсиялари тўпламнинг “Нуронийлар” деб аталган бобида келтирилган.

Таъкидлаш жоизки, Ш.М.Мирзиёев кексалар ва фахрийлар масалаларига ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор бериб, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларга бош-қош бўлмоқда. Пенсия ва нафақалар оширилмоқда, ишловчи пенсионерлар иш ҳақи ва пенсияларини тўла миқдорда олмоқдалар, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва уй-жой шароитлари яхшиланмоқда. Президентнинг 2016 йил 28 декабрдаги 4906 сонли Фармони туфайли мамлакатимиз фахрийларини бирлаштирувчи “Нуроний” жамғармасининг мақоми ва мавқеи юксалиб, дуогўй отахону онахонларнинг ислоҳотлар жараёнларида иштироки кенгайди. Хусусан Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ҳурмат ва эътибор йилдан йилга кучаймоқда. 

Президентимизнинг мазкур китобга киритилган фикр-мулоҳаза, ғоя ва кўрсатмалари шуниси билан ҳам қадрлики, уларнинг бир қисми ҳозирнинг ўзида амалга оширилган бўлса, қолганларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Китоб юксалиш сари одимлаётган мамлакатимиз, халқимиз учун бамисоли компас десак, муболаға бўлмас.
Хулласи калом, “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” номли тўпламнинг барча боблари ва уларнинг мазмунини санаб ўтирмасдан айтиш жоизки, унинг Ўзбекистон ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсатини тарғиб қилувчилар учун ҳам, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши жараёнларида бевосита иштирок этаётган раҳбар кадрлар ва мутахассислар, тадбиркор ва бизнесменлар, мамлакатимиз тараққиёти ҳозирги янги босқичи хусусиятларини ўрганувчилар учун ҳам ушбу китоб ўта муҳим ва фойдали қўлланмадир.

Шу боисдан, китобнинг келаси нашрларини амалга оширганда унга давлатимиз раҳбарининг кейинги фикр ва кўрсатмаларини ҳам киритиш, унинг барча кутубхоналарда бўлиши учун ададини кўпайтириш, шунингдек республикамизнинг кўп миллатли эканлигини ҳамда чет элларда ҳам юртимиздаги ўзгаришларга қизиқиш катталигини ҳисобга олиб, уни рус тилида ҳам чоп этиш жоиздир. 

Собир Қурбонов, тарих фанлари номзоди, доцент
Носир Тоиров, меҳнат фахрийси, журналист

Батафсил:

https://nuz.uz/zhamoat/40801-yuksalish-sari.html

Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишида корпоратив ижтимоий масъулиятнинг ўрни

Корпоратив ижтимоий масъулият (КИМ) ривожланган мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятининг чамбарчас қисмига айланган. Ушбу соҳадаги сўнгги тадқиқотлар тегишли КИМ амалиётларини амалга ошириш корхоналарнинг муваффақиятига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатади. Бундан ташқари, инновация ва КИМ билан боғлиқ амалиётлар ўртасидаги бевосита боғлиқлик борлигини кузатишимиз мумкин.

Малика Шарипова, корпоратив ижтимоий масъулият ва барқарор ривожланиш бўйича мутахассис, «Buyuk kelajak» кенгаши эксперти  

Мутахассислар КИМни инновацияга етакловчи ижтимоий, экологик ва барқарор, яъни зарар етказмайдиган тадбиркорлик омилларга эътибор қаратишади. КИМ тамойилларини тадбиқ этиш ривожланган мамлакатларда янги маҳсулотлар, хизматлар, жараёнлар ва янгича бозор шароитларини яратиш учун инновацион ғояларга асос бўлиб хизмат қилмоқда. Энг муҳими шундаки, бу инновациялар ишлаб чиқариш ва таъминот занжири орқали бошқа ташкилотларга ва мамлакатларга тарқалмоқда. Етакчи ташкилотлар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан тортиб, уларни утилизация қилишгача бўлган барча жараёнларда экологияга ва жамиятга зарар етказмасликка алоҳида эътибор қаратишади. Масалан, техника ишлаб чиқарилса унда энергия ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом ашёлар тежамкорлигини оширишга эътибор қаратилади.

Қолаверса, Ғарбдаги тушунчаларга кўра бизнес нафақат даромад олиш балки жамиятдаги муаммоларни, масалан, қашшоқлик, ижтимоий адолат, инсон ҳуқуқлари, иқлим ўзгариши каби муаммоларни ҳал этиш билан ҳам шуғулланиши лозим. Бу масалаларни ҳал этишда эса инновацион ғояларнинг ўрни жуда муҳимдир. Келажакда тадбиркорлар муваффақиятга эришиш истагида бўлсалар, айнан мана шу муаммоларни ечишга қаратилган инновацион ғояларни тадбиқ этишлари талаб этилади. Ўзбекистон ҳам, шу тариқа, инновацион илғор давлатлар сафига қўшилиш истаги бўлса, мамлакатда КИМ тамойилларини кенг жорий этиши лозим бўлади.

Ўзбекистонда ҳам ҳозирги кунда инновация ва КИМ масалаларига эътибор қаратилаяпти. 2017 йил юртимизда инновацион ривожланишга маъсул мутассадди вазирлик ташкил этилди. Ўтган 2018 “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилида мамлакатнинг инновацион ривожлантириши Стратегияси, ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Жорий 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилида ҳам инновацион ривожланишга ва ижтимоий ҳимояга алоҳида эътибор қаратилган. Шундай бўлсада инновация ва КИМ орасида узвий боғлиқликка етарлича эътибор қаратилаяпти дея олмаймиз.

Айтиб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити яхшиланиб бораяпти. Беш йил мобайнида мамлакат Жаҳон банкининг “Doing business” рейтингида ўз ўрнини 166-дан 76-ўринга кўтарди. Ҳукумат бир неча йилда ушбу рейтингда 20-ўринни эгаллаш мақсадини ўз олдига қўйди. Бундан ташқари давлатимиз 2030 йилга келиб энг илғор инновацион иқтисодга эга бўлган 50 та кучли мамлакат қаторига кириш ниятида. Хўш бу мақсадларга эришиш учун нималар қилиниши зарур?

Дунёдаги энг ривожланган ва жадал ривожланаётган давлатлар тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, ушбу белгиланган мақсадларга эришишда Корпоратив ижтимоий маъсулият ҳамда инновациянинг синтези муҳимлигини кузатишимиз мумкин.

Ижтимоий инновация

Ижтимоий инновация ва ижтимоий тадбиркорлик 90 йилларда Буюк Британия ва АҚШда ривожланиб, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш билан бирга иқтисодий фойда ҳам олиб келувчи ғоя сифатида аста секин глобал феноменга айланган. Ижтимоий инновация бу жамият эҳтиёжларига жавоб берувчи янги ечимлар (ғоя, маҳсулот, хизмат, жараён ва х.з.лар) бўлиб улар мавжуд қарашлардан анча самаралироқ ва ижтимоий инновация соҳасида фаолият юритаётган ташкилот ҳамда корхоналарга меҳнат шароити, таълим соҳаси, жамиятни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, экологияга зарар етказмаслик каби жамият эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради.

Масалан, Данон фирмасининг КИМ ва Экологик, ижтимоий ва бошқарув (ESG) рейтингларида юқори ўринда туриши бежиз эмас албатта,[i] чунки Данон Нутрипланет гуруҳи 52 мамлакатда аҳолининг саломатлиги ва нималарни истемол қилишларини таҳлил қилиб, ўша ердаги соғлиқ билан боғлиқ маълум бир муаммони ечиш учун ўз маҳсулотлари таркибини ўзгартиради. Масалан, бразилиялик ёшларнинг рационини ўрганиб чиққанидан сўнг, Данон пишлоқнинг бир тури кўпроқ истеъмол этилишини ўрганган ва ундаги шакарни камайтириб, ўрнига витаминлар қўшган. Бангладешда болалар учун махсус озуқага бой ва тўқ тутадиган маҳсус йогуртни арзон нархларда сотади. Сенегалда эса Данон сут маҳсулотларини хона ҳароратида сақланишини таъминлаш учун ўзига ҳос қадоқлар ишлаб чиқади, бу қадоқлар маҳаллий ғалла ва озгина сутдан ташкил топган махсус картондан қилинади.[ii]

Волт Дисней компанияси 2018 йил глобал ижтимоий маъсулият рейтингида (Global CR RepTrak® ranking)иккинчи ўринни эгаллаган.[iii] Бу компания “VoluntEars” программаси доирасида ишчиларига ўз вақтларини хайрия қилишни рағбатлантиради. 2012 йилдан бери бу компания 3.4 миллион соатни ижтимоий хизматга сарфлаган, 2020 йилгача улар бу соат миқдорини 5 миллионгача чиқариш истакларини билдирганлар.[iv]

Бизда ҳам бу ғоя, молиявий инкониятлари кам лекин КИМ тамойилларини ўзларига тадбиқ этишни истаган, ташкилот ва бизнесларга қўл келиши мумкин. Яъни улар моддий ёрдам кўрсата олмаслар ҳам, жамият ривожига ҳисса қўшиш мақсадида университет, колледж ёки мактабларда бепул курслар ташкил қилишлари мумкин. Бу уларга ҳатто ёш кадрларни тайёрлаш имкониятини ҳам беради.

Эко-Инновация

Экологик муаммоларнинг миқёси, иқлим ўзгариши, глобал иқтисодиётда рақобатлашиш муаммолари ва табиий ресурсларнинг камлиги ҳозирда мавжуд технологияларни модернизация қилишни тақозо этади. Бу зарурият эса ўз ўрнида инновацион ғоялар орқали жамиятни барқарор ривожланиш тизимига йўналтириш имкониятини туғдирди. Инновацион технологиялар иқтисодий ва экологик кўрсатгичларни яхшилаш билан бирга, тадбиркорларга КИМнинг учта асосий тамойиллари, яъни ижтимоий, иқтисодий ва экологик маъсулиятларини амалга оширишга ёрдам беради. Қолаверса, эко-инновациялар эко самарадорликка, яъни ташкилотларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирларини камайтириш орқали кўпроқ даромад олиш билан боғлиқ бўлган бошқарув тизимига етаклайди.

Ҳозирда ҳеч кимни шамол турбиналари, қуёш панеллари, гидро ускуналар, био ёнилғи, том устидаги боғлар ёки қайта ишланган поябзалдан ётқизилган пиёдалар учун йўлакчалар билан хайрон қолдириб бўлмайди. Лекин баъзи компаниялар янгидан янги инновацион ғояларни илгари суришяптики, буларни хоҳиш бўлса албатта Ўзбекистонда ҳам тадбиқ этиш мумкин.

Масалан Швейцариянинг Ҳонггерберг Кампусида олимлар ва тадқиқодчилар ёзда қуёш иссиқлигини махсус ўрнатилган системалар орқали йиғиб, ер остида сақлашади ва уни қишда биноларни иситиш учун етказиб беришади. Бу инновацион ғоя уларга қишда иситиш системаларига кетадиган ҳаражатларини тежашга ёрдам берди ва биноларнинг карбон диоксиди чиқиндиларидан деярли ҳалос қилди.[v]

Текстил соҳасида ҳам эко технологиялар бўйича янгиликлар талайгина. Масалан Леви Страусс компанияси “Waste Less” проекти доирасида янгича жинси кийимлар ишлаб чиқара бошладики, бунда улар ҳар бир кийим учун 8 та пластик бутилкаларни ишлата бошлади. 2013 йилдан бери Левис жинси кийимлар коллекцияси деярли 12 миллион пластик бутилкадан фойдаланиб, ўзининг 511 русумли шимлари ва нимчаларини ишлаб чиқарган.[vi] 2018 йил глобал ижтимоий маъсулият рейтингида (Global CR RepTrak® ranking) бу компания 18-чи ўринда турган.

Жаҳонда пластик маҳсулотларига қарши кураш олиб бориляпти, чунки океанлар пластик чиқиндилар билан тўла, бу эса жонзотлар ҳаётини хавф остига қўймоқда, умумий экологик вазиятни эса янада ёмонлаштирмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу борада кичик қадамлар қўйиляпти, пластик пакетлар савдоси чекланмоқда. Пластикдан умуман воз кечиш қийин, аммо инновацион ғояларни ишга солган холда, пластик ўрнига бошқа маҳсулот ишлатиш орқали бу муаммони ҳам ҳал этса бўлади.

Бразилиянинг Браскем компанияси пластикда ишлатиладиган нефт маҳсулоти ўрнига табиий шакар қамишни ишлатишни йўлга қўйган. Уларнинг табиий ва зарарсиз полиетилен ишлаб чиқариш жараёнида ҳар бир тонна пластик маҳсулот чиқариш учун уч тонна карбон диоксиди ишлатилади. Бу жараён иссиқхона газларини камайтиради, чунки атмосферадан карбон диоксидини олиб уни маҳсулот жараёнига ишлатади.[vii]

Бундай эко-инновацион ва экологик теҳнологияларга мисоллар жуда кўп. Асосийси, Ўзбекистондаги корхоналар маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилган ҳолда бу ғояларни амалга оширсалар, нафақат экологияга зарарни камайтирадилар, балки жаҳондаги рақобатчилар орасида устунликка эга бўладилар. Худди шундай тарзда, Ўзбекистонда ғўзапоядан ҳам пакетлар ясаш технологиясини ўйлаб топсак, биз нафақат экологиямизни сақлаб қолган, балки Ўзбекистонни бутун дунёга экологик маъсулиятли мамлакат сифатида обрўсини оширишга ҳисса қўшган бўламиз.

Узлуксиз иқтисодиёт/ Ёпиқ халқа иқтисодиёти

“Ёпиқ ҳалқа” (Closed loop economy) моделини 70 йилларда Волтер Стахел Женеванинг “Product Life” институтида ишлаб чиққан.[viii] Унинг асосий мақсади, маҳсулот умрини узайтириш, чиқиндилар кўпайишини олдини олиш ва чидамли маҳсулотлар тизимини йўлга қўйиш бўлган. Бу ғоянинг асосида уч “R” – “Reduce, Reuse, Recycle”, яъни камайтириш, қайта ишлатиш ва қайта ишлаш ғояси бўлган.

Бу концепция кейинчалик Браунгарт ва МакДоноу томонидан “Cradle to cradle” моделида давом эттирилди. Бу ишлаб чиқаришда яна ҳам илғори ғоя ҳисобланади, чунки саноат ва ишлаб чиқариш тизимларини бутунлай қайта ишлаб чиқилишини тақозо этади. Унга қўра ишлаб чиқариш шундай йўлга қўйилиши керакки, ҳеч қандай чиқинди бўлмаслиги керак, маҳсулот эса қайта ва қайта ишлатила олиш сифатига эга бўлиши керак.

Ҳозирги даврдаги қайта ишлаш (recycling) экологик фожеаларни ҳал этмайди, чунки кўпинча бу маҳсулотлардан ортган чиқиндилар барибир ерга кўмилади ва ўз навбатида заҳарли моддалардан ташкил топган бу чиқиндилар тупроқни заҳарлаб уни яроқсиз ҳолга келтиради.

Заҳарли материаллар ва жараёнлардан воз кечиб, маҳсулотларни шундай яратишимиз керакки, улар хавфсиз равишда қайта қайта ишлатилишлари ёки ишлаб чиқиш жараёнидаги чиқиндилар ерга кўмилган тақдирда ҳам ўсимликларга ва ерга зиён етказмасликлари лозим.

Ҳозирда “Cradle to cradle” системаси бошлангич, бронза, кумуш, олтин ва платина cертификациясига эга ва бу йўлни танлаган компаниялар асосан қуйидаги мақсадларга таяниши лозим:[ix]

• Саноатнинг техник цикли биологик ва экологик метаболизм циклига тақлид қилиши лозим;

• Металл, пластмасса ва шу каби узоқ муддат чиримайдиган хом ашёлар, табиий заҳиралар истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида қайта ва қайта узлуксиз ишлатилиши муҳим;

• Ишлаб чиқариш жараёнида фақатгина алтернатив энергиядан фойдаланиш;

• Тизимли фикрлашни йўлга қўйиш (яъни бошқарув, ташкилот, истеъмолчиларнинг бир бирига боғлиқлиги, бирида рўй берувчи жараёнларнинг иккинчисига таъсир қилишини ҳисобга олган холда бутун ишлаб чиқариш тизимини ўзгартириш);

• Ишлаб чиқариш инсон ҳуқуқлари тамойилларига амал қилиши, иқтисодиётга фойда келтириши ва экологияни сақлашга хизмат қилиши керак.

Бундай мақомни қўлга киритган компаниялар кўп эмас, лекин уларнинг сафи йилдан-йилга кўпайиб боряпти. Масалан, Швейцариянинг “Rohner” фирмаси офис мебелларини ишлаб чиқаришда кенг ишлатиладиган “Climatex LifeCycle” исмли биочирийдиган мато ишлаб чиқаради.[x] Бу мато шунчалик хавфсизки уни ҳатто адашиб истемол қилган тақдирда ҳам инсонга зиён етказмайди, ярқосиз ҳолга келганда эса ерга кўмилса ўсимликлар учун озиқ бўлиб хизмат қилади. “Rohner” фабрикасида ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган сув инспекция қилинганда, текширувчилар бу сувни ҳудди шаҳардаги уйларда етказиб бериладиган сувдек тоза деган хулосага келишган. Чиқиндиларни утилизация қилиш харажатлари сезиларли даражада қисқарган чунки энди “Rohner” чиқиндиларни ёндириб юбориш учун Швейцариянинг ёки Испаниянинг инcенераторларига юборишга муҳтож эмас эди. Барча текстил чиқиндилар қалин матога айлантирилиб, маҳаллий деҳқон ва боғбонларга сотилади. Ишлаб чиқариш жараёнида бўёқ ва кимёвий моддаларни филтрлаш зарур бўлмай қолди ва хавфли кимёвий моддаларни сақлаш учун керак булган ҳужжатларга зарурият йўқолди.

Яна бир мисол бу гилам қопламаларини ишлаб чиқарувчи “Desso” компаниясидир.[xi] Компанияда 2012 йилгача бош ижрочи директор бўлган Стеф Кранендижк 2020 йилга келиб “Desso” тўлақонли узлускиз иқтисодиёт моделига ўтиш ниятида деб, айтиб ўтган. Унинг айтишича “Cradle to cradle” модели нафақат сайёрамиз учун, балки бизнес самарадорлиги учун ҳам жуда фойдалидир.

“Desso” компанияси Браунгарт ва Мак Доноу билан ҳамкорлик ўрнатиб, 2 йил давомида ўзига ҳос бир технология яратдики, унда эски ковролан устки қисмидаги иплари алоҳида ажратиб олиниб, ундан янги ип ясалади, гилам тагига ишлатилган пластмасса эса қурилиш ишларига, масалан велосипед йўлакларига ишлатилади. Келажакда “Desso”, ковроланда пластик ўрнига полёлефин ишлатиш ниятида чунки шунда компания ип билан биргаликда ковроланлар тагини ҳам яна янги маҳсулот учун ишлатишга қодир бўлади. Агар Буюк Британияда ҳар йили 600 минг тонна ковролан чиқинди сифатида ерга кўмилишини ҳисобга олсак,[xii] “Desso” экологияни сақлаш учун катта қадам қўйганига гувоҳ бўламиз.

Айтиб ўтиш жоизки, алоҳида бир бизнеснинг ўзигина тўлақонли ёпиқ ҳалқа моделига ўтиши қийин. Бутун сектор ва саноатнинг турли соҳалари бўйлаб ресурслар алмашувини, хом-ашё исроф бўлмаслиги, логистиканинг ҳам барқарор ривожланишини таъминлаш учун тизимли фаолиятни йўлга қўйиш лозим. Мижозларни ҳам маъсулиятли истеъмол тизимига ўтишларини рағбатлантиришга ўргатиш лозим.

Ўзбекистоннинг корхоналари аста-секин халқаро бозорлардаги имкониятларини кенгайтириш учун барқарор ва ижтимоий маъсулиятли амалиётларнинг аҳамиятини тушуниб етишлари ва шунга яраша ҳаракат қила бошлашлари муҳим. Айрим Европа компаниялари Ўзбекистонда КИМ ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда, яъни улар ҳамкорликни йўлга қўйишдан олдин, ўзбек томонларининг юқори стандартларга жавоб беришларини, масалан, SEDEX рўйхатига киришни, SMETA сертификатини олишни ва BSCI аудитидан ўтишларини талаб этишяпти.

Жаҳон бозорида муваффақият қозониш учун Ўзбекистондаги компания ва ташкилотлар кучли КИМ сиёсатини ишлаб чиқишлари, иқтисодий, ижтимоий ва экологик стандартларини яхшилашлари зарур. Масалан, энг йирик инвестицион компанияларнинг ривожланаётган мамлакатларга киришдан қўрқишининг сабаби шуки, улар киритаётган сармояларининг этикага тўғри келмайдиган ёки экологияга зарар келтирувчи тадбиркорлик фаолиятига ишлатилишидан хавфсирашади, чунки бу нарса уларнинг обрўсига путур етказади ва содиқ истеъмолчиларининг ишончини йўқотишга олиб келади.

2019 йил 17 январь куни тасдиқланган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастурида ҳам аэропорт, йўл қурилиш, электр-энергетика ва кимё саноати соҳаларида инвестициялар лойиҳалари портфелини шакиллантириш орқали хусусийлаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, Ўзбекистон хаво йўллари, Узбекэнерго каби ташкилотларни жаҳон талабларига мослаштириш назарда тутилган.

Ўзбекистон Президентининг 17 январидаги қарорига асосан тоғ-кон ва металлургия саноатини ислоҳ қилиш бўйича республика комиссияси тузилди. Комиссияга 1 июлгача ушбу соҳаларда фаолият юритаётган йирик корхоналарни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, шу жумладан, ички ва халқаро фонд бозорларида дастлабки (IPO) ва иккиламчи (DPI) оммавий таклифлар орқали инвесторларни жалб қилиш топширилди. Шу кунларда Навоий кон-металлургия комбинатига Гарвард бизнес мактаби битирувчиси О.Понкратовани ёллангани ҳам бежиз эмасдир. Ўйлайманки, мамлакатдаги йирик корхона ва ташкилотлари фаолиятида КИМ тамойилларини жорий этмасдан йирик инвесторларни, хусусан ривожланган мамлакатлардан сармоядорларни кутмасак ҳам бўлади.

Юқорида тилга олинган барча ғояларни кенг жорий этиш Барқарор Ривожланиш Мақсадларининг (БРМ) ҳам кўпига ижобий таъсир кўрсатади. Жумладан, “Иқлим бўйича тадбирлар” (БРМ-13), “Life below water” яни сув билан боглиқ муаммолар (БРМ -14), “Life on land” Ер юзидаги ҳаёт (БРМ-15), ва шу билан бирга фаровонлик ва яшаш тарзига боғлиқ «яхши иш ва иқтисодий ўсиш» (БРМ-8), «Саноат, Инновация ва Инфратузилма» (БРМ-9) мақсадларини амалга оширишда ёрдам беради.

Тавсиялар:

– КИМ амалиёти ҳақида жамиятда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш (маърузалар, семинарлар, брифинглар, оммавий ахборот воситаларида интервюлар);

– КИМ концепцияси ва унинг мамлакатда ривожланиши бўйича тадқиқотлар ва нашрларни амалга ошириш; омманинг КИМ бўйича савияси ошириш;

– Университет ва таълим соҳасида инновация ва масъулиятли бизнесга доир йўналишларни тадбиқ этиш;

– Тадқиқот ва ихтиро масалаларига кўпроқ маблағ ажратиш ва эътибор бериш;

– Бизнесга йўл кўрсатиш, унга барча манфаатдор томонлар, яъни давлат ва ҳукуматдан бошлаб, қонун чиқарувчилар, юристлар, ижтимоий фаолларгача ҳаммани жалб қилиш ва маъсулиятни ошириш зарурлигини ўргатиш мақсадида маслаҳат хизматларини ташкил қилиш;

– Ижтимоий тадбиркорликни рағбатлантириш;

– Инновация вазирлигида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бошқарма тузиш;

– Бизнеснинг таъминот тизими маъсулиятини ривожлантириш;

– Аэропорт, йўл қурилиш, электр энергетика ва кимё саноат соҳаларида фаолият юритаётган йирик корхоналарда йиллик КИМ ҳисоботлар тизимини жорий этиш. Бу фақатгина иқтисодий кўрсатгичлар билангина чекланмасдан, балки экологик ва ижтимоий кўрсатгичлар ҳақида ҳам омма ва истеъмолчиларга ҳисобот беришни кўзда тутади.

Аминманки, Ўзбекистонда инновацияларга йўл очиб бериш, маъсулиятли тадбиркорлик, КИМ тамойилларини тарғиб этиш ва қўллаб-қувватлаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш давлатимизни барқарор ривожланиши ва иқтисодиётимизни дунё бозорида рақобатбардошлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.

Батафсил: https://uzanalytics.com/iqtisodi%D0%B5t/4156/

"Янги концепция: тиббиётни ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини самарали ҳимоялаш кафолатидир

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, пировардида энг улкан мақсад — одамларни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Ўтган йилда олиб борилган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дея номланган 2019 йилни ҳам улкан мақсад-у вазифалар билан бошлаб олдик. Муҳими, инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш каби ишлар қатори, соғлиқни сақлаш тизими ҳам янада ривожлантирилади.

Тиббиётимизда янги давр

Юртбошимизнинг ўтган йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида юртимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш борасида белгилаб берилган кўплаб устувор йўналишлар аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини, улкан мақсадларга эришиш йўлидаги шаштини янада кучайтирди. Мурожаатда барча саъй-ҳаракатларимизнинг асосида тинчлик ва соғлиқ турганига алоҳида эътибор қаратилиб, миллатимиз генафондини сақлашда профликатика ва соғлом турмуш тарзининг ўрни алоҳида эканига урғу берилди. Яъни, касалликларнинг олдини олиш, тизимни молиялаштириш, тиббиётда давлат хусусий шерикчилигига эътибор қаратиш, онкологик касалликлар, шу билан бирга, бошқа турли хавфли касалликлар профилактикасига устувор аҳамият бериш лозимлигини қайд этиб ўтилди. Ушбу устувор вазифалардан аён бўладики, фаолиятимизга янада масъулият билан ёндашиб, фаол меҳнат қилишимиз талаб этилади.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ушбу Фармон билан тасдиқланган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури соҳа ривожида янги даврни бошлаб беради. Ушбу жараён нафақат фуқароларимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам катта хайриҳохлик билан кутиб олинди.

Чунончи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб ҳам тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган 7 йиллик ривожлантириш концепциясига юқори баҳо бериб, дунё давлатларининг энг илғор тажрибаларини ўзида уйғунлаштирган ушбу концепция тизимни янада ривожлантириш, аҳоли саломатлигини асраш баробарида, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини ҳам беради, дея эътироф этган эди.

Устувор йўналишлар ижроси

Концепцияда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш борасида қўйидаги устувор вазифалар акс этган:

- соғлиқни сақлаш соҳасида миллий қонунчиликни такомиллаштириш;

- тиббиёт соҳасида замонавий бошқарув тизимини ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг “кластер” моделини шакллантириш;

- тиббиёт соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

- тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш;

- оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;

- хусусий тиббиёт, давлат-хусусий шериклик механизмини ва тиббий туризмни ривожлантириш орқали инвестицияларни кенг жалб этиш;

- фармацевика тармоғини жадал ривожлантириш;

- тиббий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака оширишнинг самарали тизимини яратиш, тиббиёт фанини ривожлантириш;

- Электрон соғлиқни сақлаш тизимини кенг жорий этиш.

Кўриниб турибдики, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш тиббиёт ходимлари зиммасига улкан масъулият юклайди. Жумладан, 2019 йил 1 апрелдан республикамиз айрим туманларида тиббиёт муассасаларини “ҳар бир даволанган ҳолат” учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини эксперимент тартибида жорий этилади.

Жорий йил 1 июлдан вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пуллик асосда амалга оширилади. Бундан ташқари, айрим даволаш-профилактика муассасаларини ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари асосида белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга берилади. Ўзбекистонда замонавий бошқарув тизими ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг “кластер” модели шакллантирилади. 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-босқич жорий этилади.

 

Соҳада соғлом рақобат муҳити шакллантирилади

Дарҳақиқат, Концепцияда жуда муҳим йўналишларга эътибор қаратилган. Мисол учун хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклигини ва тиббий туризмни ривожлантириш орқали инвестицияларни кенг жалб этиш масаласига олайлик. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар, ўз навбатида, соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, аҳолини янада сифатли ва замонавий тиббий хизмат билан қамраб олиш имконини беради.

Шундан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкинки, ўтган йилнинг ўзида 400 дан ортиқ хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилди. Бундан ташқари, тиббиёти ривожланган хорижий давлатлар билан ҳамкорликни жадаллаштираяпмиз. Айни пайтда пойтахтимизда замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида барпо этилаётган Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу мажмуа 2020 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Давлат томонидан Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) билан биргаликда бунёд этилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 130,58 миллион долларни ташкил этади. Тиббиёт марказининг қурилиши ва жиҳозланиши билан бир қаторда, марказда ишлайдиган кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Янги тиббиёт муассасаси 280 ўринга эга бўлиб, клиникада кунига 250 беморни қабул қилиш ва йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб операция ўтказиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Кореа Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати ўртасида юртимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий қилишда ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзолангани ҳам диққатга сазовор.

Шунингдек, яна бир тиббиёти ривожланган, жумладан, онкология йўналишида кўплаб ютуқларга эришган Германия давлати билан ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширишга киришдик. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли Мангейм университети клиникаси билан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

Натижада, ўта оғир, мураккаб ва гумонли ҳолатларга ҳам аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш имкони юзага келади. Энг муҳими, ушбу замонавий шифохонада германиялик етакчи мутахассис ва олимлар доимий асосда ишлайди. Бундан ташқари, Мангейм университети клиникаси профессорлари томонидан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади. Шу тариқа мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба тиббиётнинг барча йуналишлари бўйича Германиянинг энг илғор тиббиёт марказида мутахассисларимизни мунтазам тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимига асос солинди.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида Германиянинг «Fresenius Vamed» ҳамда «Dautrus Capital” каби нуфузли компаниялари билан амалга оширилиши мўлжалланаётган қатор истиқболли лойиҳаларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жумладан, Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда германиялик ҳамкорлар билан пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли клиника бунёд этиш юзасидан келишув имзоланди. Лойиҳага 100 миллион евро миқдоридаги инвестиция жалб этилади. Қувонарлиси, кейинчалик вилоятларда ҳам немис технологияси асосида ишлайдиган шундай кўп тармоқли клиникалар очилиши режалаштирилган.

 

Бирламчи тиббий хизмат ривожлантирилади

Концепцияда яна бир соҳа – бирламчи тиббий профилактика хизматини ривожлантиришга ҳам устувор аҳамият берилади. Унга мувофиқ, тиббий профилактика ва касалликларни эрта аниқлаш ишлари янги босқичга кўтарилади. Бундан ташқари, даволаш ва диагностика стандартларини янгилаш, клиник протоколларни жорий этиш, далилларга асосланган тиббиёт тамойилларини амалиётга кенг татбиқ этиш, микрохирургия, робот хирургияси, нуклеар тиббиёт, тиббий генетика соҳаларидаги жаҳон тиббиётининг энг сўнгги ютуқларини мамлакатимиз тиббиётига жорий этишга асосий эътибор қаратилади.

Бу борада жаҳон тиббиётининг илғор услубларидан самарали фойдаланилаётир. Хусусан, юртимизда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишга ихтисослаштирилган қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари, шаҳар оилавий поликлиникалари, туман ва шаҳар марказларида кўп тармоқли марказий поликлиникалар ташкил этилиб, улар фаолияти замон талаби ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб такомиллаштирилмоқда. Ушбу тизимда малакали шифокорлар билан бир қаторда, 80 минг нафардан кўпроқ ўрта тиббиёт ходимлари эл саломатлиги йўлида меҳнат қиляпти.

Шу билан бирга, бу йўналишда аҳолига энг яқин бўғин — патронаж хизмати йўлга қўйилиб, унинг мақоми, мақсади ва вазифаси аниқ белгиланди. Айтиш жоизки, бирламчи тиббий-санитария бўғинида ишлаётган ўрта тиббиёт ходимларининг 26 минг нафардан кўпроғи айнан патронаж ҳамширалардир. Кейинги йилларда патронаж хизматини ривожлантириш, бу йўналишда фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ходимларининг малака ва маҳоратини ошириш, патронаж ҳамшираларни иш жараёнида зарур бўладиган тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлашга йўналтирилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Патронаж ишларини юритишда давлат, жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Маҳаллаларда “Саломатлик мактаблари” фаолият юритяпти.

Шу ўринда патронаж ишларининг уч босқичда амалга оширилаётганини таъкидлашни истардим. Бунда аҳолининг ҳар олти ойда хатловдан ўтказиш, хонадонларда мақсадли патронаж тадбирларини ташкил этиш орқали касалликларнинг олдини олиш,  ихтисослашган тиббий кўмакка муҳтож беморларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш асосий мақсад этиб белгиланган.

 

Соғлиқни сақлаш соҳасига 12,1 триллион сўм

Ўтган йил ислоҳотларга бой йил бўлди. Натижада, кўплаб соҳаларда улкан ижобий ўзгаришлар бўлди. Бу эса юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда.

2019 йилда ҳам ислоҳотлар жараёни давом этади. Йил номига монанд инвестицияларни фаол жалб этиш ҳамда ижтимоий ривожланишга урғу берилади. Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида ҳам ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган.

Умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи Давлат дастурда 5 та асосий йўналишлар: давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш; қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этишижтимоий ривожланиш ҳамда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнитаъминлаш, шунингдек ташқи сиёсат йўналишлари қамраб олинган.

Давлат дастурида ижтимоий соҳа, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб вазифалар белгиланган. Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига жами 12,1 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўп демакдир. Шундан дори воситалари ва тиббий буюмлар харидлари харажатларига 1 триллион  сўм ажратилгани диққатга сазовор. Бу аҳоли саломатлигини асраш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Улкан марралар сари

Шу ўринда жорий йилга Давлат дастурига кўра соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича амалга оширилиши режалаштирилган энг муҳим вазифалар ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсак.

Хусусан, жорий йилда Давлат дастури доирасида 231 та тиббиёт объектида, жумладан, 13 та республика, 44 та вилоят тасарруфидаги муассасалар, 59 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, 99 та қишлоқ, шаҳар оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари, 16 та бошқа тиббиёт муассасаларида 972,3 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, 27 та янги объект қуриш, 176 та объектни реконструкция ҳамда 28 та объектда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, мамлакатимизда инвестиция дастурлари доирасида шифохоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳага янги технологияларни татбиқ этиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йилдан бошлаб мамлакатимизда Давлат тиббиёт муассасалари фаолияти ва  уларнинг натижадорлик кўрсаткичларини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этилади.

Айни пайтда мазкур мазкур рейтинг баҳолаш тизимининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими йўлга қўйилиши белгиланган.

Ҳар йил якунига кўра, мазкур рейтингни оммавий ахборот воситалари ва вазирлик сайтида эълон қилиб бориш, баҳолашни муассаса фаолиятининг якуний натижалари ва ўлчанадиган кўрсаткичлари асосида ўтказиш ҳамда бирламчи тиббиёт муассасаларида профилактика билан боғлиқ кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилади.

Рейтинг натижасига кўра, энг юқори баҳоланган муассасалар раҳбарлари ва ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш, паст баҳо олганларга меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий жазо чораларини қўллаш назарда тутилган.

Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, Тез тиббий ёрдам хизмати учун жаҳон талабларига мос бўлган, ҳаракатланиш давомида беморга реанимацион тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган 75 та реанимобиллар ва ҳаракатланиши қийин йўллардан юра оладиган 50 та махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари сотиб олинади. Шошилинч ёрдам хизматини янги босқичга кўтариш мақсадида авиация техникаси билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш ҳам диққат марказимизда. Режада узоқ қишлоқ ва овулларда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга мунтазам равишда тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи тиббий ва ижтимоий ходимлар, «Қизил ярим ой» жамияти ходимлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, Ёшлар иттифоқи вакилларидан иборат «Мобиль ижтимоий гуруҳлар» фаолиятини ташкил этиш назарда тутилади.

Халқ генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рационини янада яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби вазифалар ҳам жорий йилда амалга оширилади.

Батафсил: http://www.medicalexpress.uz/r/public_health2/id/826/

"Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" давлат дастури бўйича қурилиб, таъмирланадиган йўллар

Маълумки, 2019 йилнинг 17 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармонга имзо чекилди.

Мазкур Фармоннинг 1-иловаси билан тасдиқланган Давлат дастурига кўра, мамлакатимизда 2019 йил давомида қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўлларининг узунлиги ҳамда ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар белгиланди.

Демак, жорий йил ичида мамлакатимиздаги 46,2 км халқаро, 18,7 км давлат аҳамиятидаги, 60 км намунавий қишлоқ аҳоли пунктлари ва хизмат уйлари, шунингдек, 65 км эркин иқтисодий, кичик саноат, эркин саноат иқтисодий ва эркин иқтисодий фарм зоналар ҳамда 35,6 км маҳаллий йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан – 1,7 трлн сўм, Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари томонидан эса – 94,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, давлат дастурининг алоҳида бўлимида – Республикадаги шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг ички йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш ҳам кўзда тутилган бўлиб, улар алоҳида манзилли дастурлар асосида олиб борилади.

Батафсил: http://www.uzavtoyul.uz/cy/post/faol-investitsiyalar-va-ijtimoiy-rivojlanish-yili-davlat-dasturi-boyicha-qurilib-tamirlanadigan-yollar.html