"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIBiz haqimizda fikrlar2019Элчи Джон МакГрегор, ЕХҲТнинг...
Элчи Джон МакГрегор, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори
0 | 423 | 14 Fev. 2019 y.

Биринчидан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг катта аҳамиятини таъкидлашимиз керак.

Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган бу муҳим ҳужжатда Ўзбекистон жамияининг барча соҳаларига тегишли умумдавлат даражасидаги устувор йўналишларининг ажойиб дастури келтирилган. Бундан ташқари, Ҳаракатлар стратегиясини ЕХҲТ доирасидаги мажбуриятлар билан таққослаб кўрилганда 90 фоиз бир-бирига мослик аниқланди. Бундан келиб чиқадики, ЕХҲТ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишларининг тадбиқ этилишини ҳам амалий, ҳам сиёсий жиҳатдан фаол қўллаб-қувватлаши лозим ва бундай бўлмоқда ҳам.

Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишларнинг амалга оширилиши устидан мониторинги ва координациясида "Тараққиёт стратегияси" маркази муҳим рол ўйнайди. Марказ бир қатор миллий ва халқаро ҳамкорлар билан, шу қаторда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳам расмий алоқалар ўрнатди. Марказ вазифалари улкан, иши мураккаб, эҳтиёжлари катта.  Лекин, намоён этиб келаётган жонбозлиги ва қатъиятлиги орқали Марказ Ўзбекистон фуқаролари ҳаётини яхшилашга қаратилган миллий устувор йўналишларининг амалга оширилишида анча муваффақиятга эришиши мумкин. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори идораси эса "Тараққиёт стратегияси" маркази билан биргаликда иш олиб боришга тайёрлиги билдириб ўзаро ҳамкорликнинг янада кенгайишини кутиб қолади.

 

Элчи Джон МакГрегорЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори


2
Похожие новости