• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Устувор йўналишлар
113750 | 15 Ян. 2024 й.
I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШИ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари

  • Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш;
  • Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш;
  • Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш;
  • Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
  • Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш;
  • Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш;
  • Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш;
  • Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш;
  • Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш;
  • Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш;
  • Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
  • Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

  • Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш;
  • Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш;
  • Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш;
  • Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш;
  • Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш;
  • Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш;
  • Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш;
  • Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
  • Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш.

1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

  • Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш;
  • Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳитни яратиш;
  • Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш;
  • Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш;
  • Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш;
  • Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш;
  • Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш.

1.4. Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар

  • Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш;
  • Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш;
  • Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш;
  • Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш;
  • Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш;
  • Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш;
  • Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
  • Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш.

1.5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва маданият соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича ислоҳотлар

  • Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш;
  • Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш;
  • Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш;
  • Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш;
  • Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш;
  • Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш;
  • Миллий кинематографияни ривожлантириш.
II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
  • 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш;
  • Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш;
  • Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш;
  • Саноатнинг «драйвер» соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш;
  • Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш;
  • Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш;
  • «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш;
  • Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш;
  • Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш;
  • Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш;
  • Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш;
  • Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий «IT-НUB»га айлантириш;
  • Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш;
  • Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш;
  • Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш;
  • Инфратузилма лойиҳаларини барқарор ва узоқ муддатли молиялаштириш манбалари билан таъминлаш.
III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

3.1. Сув ресурсларини тежаш бўйича ислоҳотлар

  • Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • Ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш;
  • «Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш;

3.2. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ислоҳотлар

  • Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш;
  • Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш;
  • Ўрмонлар майдонини кенгайтириш;
  • Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш;
  • Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш;
  • Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш;
  • Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш;
  • Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш.
IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4.1. Халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ва жамоатчилик бошқарувини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар

  • Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги «таянч кўприк»ка айлантириш;
  • Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг чинакам «овозига» айлантириш;
  • Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш;
  • Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун «Сервис давлат» тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш;
  • Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «Халқ хизматидаги давлат» тамойили асосида ташкил этиш;
  • Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш;
  • Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш;
  • Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш;
  • Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш;
  • Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш.

4.2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар

  • Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш;
  • Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш;
  • Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш;
  • Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш;
  • Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
  • Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш.
V. “ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ” ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ

5.1. Очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича ислоҳотлар

  • Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш;
  • Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;
  • Анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш;
  • Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш;
  • Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш;
  • Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш.

5.2. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотлар

  • Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш;
  • Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш;
  • Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш;
  • Чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш;
  • Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш.