"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
Muhokamalar
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIDavlat dasturi
Davlat dasturi
1804 | 23 Noy. 2018 y.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ 2017 — 2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ «ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШ ЙИЛИ»ДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА 2017 йил Давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармонига ИЛОВА 2018 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ

2017 йил Давлат дастури

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармонига
ИЛОВА

 

2018 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ

 

 

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни 
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Сарф-харажатлар

Молиялашти-риш манбалари

Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда 
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Қонунчилик ва норма ижодкорлигида янгича ёндашувни назарда тутадиган Қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2018 йил 
1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), 
Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ТДЮУ, 
ИИВ Академияси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

“ақлли тартибга солиш” моделлари ва қабул қилинаётган қарорлар таъсирини таҳлил қилиш методологиясини жорий этиш;

қонун ижодкорлиги жараёнига замонавий тамойил 
ва механизмларни (ижтимоий адолат, халқчиллик, жамоатчилик фикрини ўрганиш, очиқлик, самарадорлик ва б.) жорий этиш;

қонун ижодкорлигининг замонавий услубларини (масалан, “One in two out”, “Sunset clauses”, “Open ended” тамойиллари ва бошқалар) жорий этиш;

муайян ижтимоий муносабатларнинг айнан қайси турдаги қонун ҳужжати билан тартибга солинишини аниқ белгилаш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилиш амалиётини кенгайтириш;

идоравий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш назарда тутилади.

2.

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилганСайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил 
1 июль

Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), 
Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини

мониторинг қилиш мустақил институти, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, ТДЮУ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада бугунга қадар тарқоқ ҳолда амал қилган сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини халқаро норма ва стандартлар талабларидан келиб чиқиб унификация қилиш, сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувлар назарда тутилади.

3.

Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти устидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси назоратини такомиллаштириш.

Йил 
давомида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита аъзолари томонидан парламент назорати тадбирлари амалга оширилади.

4.

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини кучайтириш.

2018 йил 
1 март

Олий Мажлис Сенати, сиёсий партиялар (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий 
чора-тадбирлар.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси фаолиятини доимий асосда ташкил этиш;

Комиссиянинг вазифа 
ва функцияларини аниқ белгилаш, шу жумладан унинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;

халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини намунали асосда йўлга қўйишга кўмаклашиш, бунда улар фаолиятининг самарадорлигига баҳо беришда ҳудудлардаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, бюджет ижросини тўлиқ таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш каби мезонларга асосланиш назарда тутилади.

5.

Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати ахборот тизимини такомиллаштириш ва “Электрон ҳукумат” тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш.

2018 йил 
1 сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги,
ИИВ, Давлат персоналлаштириш маркази, МХХ, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, 
Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, 
Молия вазирлиги

Ҳисоб-китобларга асосан

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР)ни жорий этиш босқичлари;

Республика манзиллар классификаторини ишлаб чиқиш;

Сайловчиларнинг турар (яшаш) манзиллари ягона базасини яратиш;

вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг интеграциясини амалга ошириш;

СЯЭР бўйича ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш;

СЯЭРни жорий этиш ва уни қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

СЯЭРни эксплуатация қилиш бўйича махсус ваколатли органни белгилаш назарда тутилади.

6.

Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.

2018 йил 
1 март

Олий Мажлис 
палаталари 
(келишув асосида), 
Адлия вазирлиги, 
Молия вазирлиги, 
ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Ҳисоб-китобларга асосан

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қонунчилик муаммолари 
ва парламент тадқиқотлари институтини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, унинг биносини таъмирлаш ва моддий-техника базасини кучайтириш;

институт билан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 
чора-тадбирлари назарда тутилади.

7.

Мамлакат сиёсий саҳнасида соғлом рақобатни таъминлаш.

2018 йил 
1 август

Олий Мажлис 
Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Марказий сайлов комиссияси, 
Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Экологик ҳаракати

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун белгиланган квотани бекор қилиш назарда тутилади.

8.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш борасидаги ваколатларини кенгайтириш.

2018 йил 
1 май

Омбудсман, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 
(келишув асосида), 
Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, 
ИИВ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича 
миллий марказ

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қамоқда сақланаётган ва жазони ўташ жойларида бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини мониторинг қилиш бўйича ваколатларини кенгайтириш назарда тутилади.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

9.

Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсирини қисқартириш, унинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш.

2018 йил 
1 июнь

Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, 
Давлат рақобат қўмитаси, 
Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат назорати механизмларини такомиллаштириш орқали рухсат бериш тартиб-таомилларига оид айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш;

давлат иштирокидаги бизнес тузилмаларнинг ташкил этилишини чеклаш;

давлат бошқарув органларининг айрим функцияларини, шу жумладан уларни муқобил тартибга солиш турларига (жавобгарликни мажбурий суғурталаш, мувофиқликни декларациялаш 
ва бошқалар) алмаштириш орқали қисқартириш назарда тутилади.

10.

“Давлат хизмати тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил 
1 июль

Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, 
Бош прокуратура, 
Давлат бошқаруви академияси

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш 
ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ 
ва хизматдан бўшаш тартиби белгиланади.

11.

Давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари салоҳиятини баҳолашнинг янги усулларини жорий қилиш.

2018 йил 
30 октябрь

Давлат бошқаруви академияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш;

бошқарув кадрларини танлаш, тайинлаш ва лавозимини ўзгартиришда субъектив омилларни кескин қисқартириш;

бошқарув кадрларини “Assessment-centre” услуби асосида баҳолаш амалиётини жорий қилиш;

давлат ҳокимияти, давлат 
ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрларини инновацион менежмент йўналишида малакасини ошириш назарда тутилади.

12.

Номарказлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви ҳудудий органларининг ваколатларини кенгайтириш.

2018 йил 
1 октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги, 
Давлат рақобат қўмитаси, 
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказиш;

вертикал бошқарув тизими 
ва ижро ҳокимияти органлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул 
ва услубларни такомиллаштириш;

республика давлат бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш 
ва лицензиялаш функцияларининг бир қисмини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларига ўтказиш назарда тутилади.

13.

Туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари – “Халқ қабулхоналари”нинг замонавий биноларини қуриш ва моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш.

2018 йил 
1 февраль

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, 
Давархитектқурилиш қўмитаси

50,0 млрд. сўм

Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан 2018-2020 йилларга мўлжалланган 
чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда давлат-хусусий шериклик шартларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан туман 
ва шаҳарларда Давлат хизматлари марказлари – Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади. Бунда она 
ва бола хоналари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит, автомобиль тўхташ жойлари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари назарда тутилади

14.

Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш.

2018 йил 
1 март

Адлия вазирлиги, 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзавтосаноат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, 
вазирлик ва идоралар

30,0 млрд. сўм

Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

давлат хизматлари марказларини инфокиосклар билан таъминлаш, уларда электрон навбат тизими 
ва масофадан туриб видеокузатув тизимини жорий этиш;

давлат хизматларини алоқа воситаларидаги мобил иловалар орқали кўрсатиш имкониятини яратиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали воситаларини амалга киритиш;

олис ҳудудларда яшовчи аҳолига мобиль давлат хизматлари марказлари (махсус автотранспорт воситалари) орқали давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

15.

Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимлаштирилишини назарда тутувчи Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш.

2018 йил 
1 март

Адлия вазирлиги, 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат органлари 
ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича уларнинг ягона реестрини шакллантириш;

реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатиш тақиқланиши назарда тутилади.

16.

Давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга 
19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш.

2018 йил 
10 март

Адлия вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан “йўл харита”си тасдиқланади ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари биноларининг ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш тизимининг имкониятларидан келиб чиқиб, янги жорий этиладиган давлат хизматларини “ягона дарча” тамойили асосида марказлар орқали кўрсатиш назарда тутилади.

17.

Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига “Электрон ҳукумат” тизимини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

Йил 
давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, 
вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш;

бошқарув жараёнларини автоматлаштириш;

ҳудудлар ва мамлакат миқёсида юзага келаётган таҳдид ҳамда муаммоларга ўз вақтида ва муносиб таъсир кўрсатиш 
учун ахборот алмашишнинг самарали тизимини шакллантириш ишлари амалга оширилади.

18.

Давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштириш.

Йил 
давомида

Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, 
Инновацион ривожланиш вазирлиги, 
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат органларининг турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ 
ва ҳ.к.), фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари;

давлат органларига хос бўлган махсус вазифалар доираси;

вазифалари ўзаро такрорланувчи вазирлик 
ва идораларни мақбуллаштириш ҳамда бирлаштириш;

агентликлар, қўмиталар, инспекциялар ва марказларни тегишли вазирликларга бўйсундириш;

давлат бошқарув органларининг ягона рўйхатини белгилаш;

бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш;

давлат вазифаларини тадбиркорлар ва жамоатчиликни тенг ҳамкор сифатида жалб этган ҳолда бажариш механизмларини такомиллаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг 
ва унинг ижро этувчи аппаратидан вазирликларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, республика бошқарув органларидан ҳудудий органларга ўтказилаётган функциялар доираси назарда тутилади.

19.

Ижро этувчи ҳокимият органлари сони, улар тузилмаси ва бўлинмалари оптималлаштирилиши муносабати билан ушбу органларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги доирасини қайта кўриб чиқиш.

Йил 
давомида

Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш;

ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ўртасида мавжуд штат бирликларини оқилона тақсимлаш, улар масъулияти доирасини аниқ белгилаш;

ташкилий-штат тузилмасининг иқтисодиёт ва жамиятнинг реал эҳтиёжларига, ҳар бир ижро этувчи ҳокимият органининг янги вазифалари, функциялари 
ва фаолиятининг устуворлигига мувофиқлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини режалаштириш ва улар фаолиятини баҳолаш мезонлари;

ижро этувчи ҳокимият органларининг такрорловчи таркибий тузилмалари 
ва муассасаларини, шунингдек, вазифа ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказиладиган таркибий тузилмаларни қисқартириш назарда тутилади.

20.

Давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни тубдан қисқартириш.

2018 йил

20 июнь

Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар 
ва бошқалар)нинг вазифа, функция ва ваколатларини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;

доимий характерга эга давлат-ҳокимият ваколатларини аниқ давлат органига ўтказиш 
ва қабул қилинаётган қарорлар учун шахсий жавобгарликни юклаш орқали уларнинг сонини тубдан қисқартириш назарда тутилади.

21.

Ҳукуматнинг вазифалари ва ижро этувчи аппарати тузилмасини такомиллаштириш.

2018 йил 
20 июль

Президент девони, 
Вазирлар Маҳкамаси, 
Адлия вазирлиги, 
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Вазирлар Маҳкамасининг вазифалари ва ижро этувчи аппарати тузилмасини оптималлаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти соҳасида шахсий масъулиятини ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик принцип 
ва механизмларини такомиллаштириш назарда тутилади.

22.

Давлат мулкини аукцион савдоларида сотиш ва ижарага беришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш.

2018 йил 
20 март

Давлат рақобат қўмитаси, 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, 
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, 
Марказий банк

1,0 млрд. сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Давлат рақобат қўмитаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш;

ижарага бериладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларни ягона порталда жойлаштириш;

муайян тоифадаги давлат мулки объектларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукцион савдоларида сотиш тартиби;

давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари;

давлат мулкини реал вақт режимида сотиш тартиби назарда тутилади.

23.

Давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизимини такомиллаштириш.

2018 йил 
1 август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, 
Касаба уюшмалари Федерацияси, 
вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат ҳокимияти 
ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш;

давлат ҳокимияти 
ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;

давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини бирхиллаштириш;

идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

24.

Назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ҳисобидан молиялаштириш амалиётидан воз кечиш.

2018 йил 
1 апрель

Молия вазирлиги, 
Адлия вазирлиги, 
Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Давлат рақобат қўмитаси, 
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини (“Ўздавнефтгазинспекция”, “Ўздавэнергоназорат” ва бошқалар) уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари (“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ ва бошқалар) ҳисобидан молиялаштириш тартибини бекор қилиш ҳамда уларни тўғридан-тўғри давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилади.

25.

Халқ депутатлари Кенгашлари ваколатларини кенгайтириш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш.

2018 йил 
1 май

Вазирлар Маҳкамаси, 
Адлия вазирлиги, 
Молия вазирлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги, 
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Давлат бошқаруви академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатида мақомини бекор қилиш ва халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузиш;

халқ депутатлари Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли 
ва масъулиятини ошириш;

тегишли ваколатларни ҳокимларга босқичма-босқич ўтказиш орқали ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларини танлаш 
ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кучайтириш;

маҳаллий вакиллик органларининг назорат борасидаги ваколатларини ёритиш назарда тутилади.

26.

Аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонасини жорий этиш.

2018 йил 
20 июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

0,4 млрд. сўм

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.

27.

Фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

2018 йил 
20 апрель

Давлат персоналлаштириш маркази, ИИВ, 
Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, 
ТИВ,

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқароларга янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;

Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида 
ID – идентификация картасини босқичма босқич жорий этиш масаласи назарда тутилади.

28.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил 
20 октябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, 
ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

тижоратчи ташкилотлар – юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

нотижорат ташкилотлар – давлат органлари 
ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳкон хўжалилари ва бошқа субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда 
бу борадаги тартиб-таомилларни янада соддалаштириш назарда тутилади.

29.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил 
20 ноябрь

Ҳисоб палатаси, 
Молия вазирлиги, 
Бош прокуратура, 
Адлия вазирлиги, 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифа 
ва функциялари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари назарда тутилади.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

30.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида барча давлат органларида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

2018 йил 
10 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, 
вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат органларида фаолият олиб борадиган жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш;

давлат органлари фаолиятининг янада халқчил 
ва демократик бўлишини таъминлаш чоралари;

давлат органларига фуқаролик жамияти институтларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш 
ва уларни баҳолаш, жисмони&