• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Юнус Ражабий” маҳалласи фуқаролари билан мулоқот ташкил этилди

Айни кунларда “Тараққиёт стратегияси” марказ экспертлари томонидан вазирлик ва идоралар жамоалари ҳамда жойларда янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган бир қатор давра суҳбати, тадбир ва учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, 31 март куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги “Юнус Ражабий” номидаги маҳалла фаоллари билан Конституциявий ислоҳотлар тарғиботига оид учрашув ташкил этилди.

Мулоқот давомида Марказ раҳбари Элдор Туляков томонидан янги таҳрирдаги Конституция инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида белгилаб берувчи муҳим ғоя ва қоидаларни ўзида акс эттирган мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ҳужжат эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, фуқароларга янгиланаётган Конституцияда кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланаётганлиги, таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилиб, ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлаётганлиги, сифатли тиббий хизмат давлат томонидан кафолатланаётганлиги айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, маҳалла фаоллари ўтган йилги муҳокамалар давомида фуқаролар томонидан берилган кўплаб таклифларнинг Конституцияда акс этаётганлиги, уларнинг дахлдорлик ҳиссини янада ошириб, референдумда ўз таклифларини Бош Қомусимизда муҳрланиши учун овоз беришга ундашини эътироф этиб ўтишди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати