28–30 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Пекин шаҳрида бўлиб, Хитой Халқ Республикасининг партия тузилмалари ва етакчи таҳлил марказлари раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказди.
Ташриф икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик ўрнатилганининг 10 йиллигига тўғри келди. У 2027 йил 2 январда нишонланадиган дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги арафасида ҳам алоҳида аҳамият касб этди.
Ташриф доирасида делегация Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғи Ли Шулей билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон–Хитой муносабатлари барча йўналишларда “олтин давр”ни бошдан кечираётгани таъкидланди. Томонлар дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги муносабати билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
“Бир макон, бир йўл” ташаббуси, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва ХХРнинг 15-беш йиллик режасини уйғунлаштириш доирасида таҳлил марказлари ҳамкорлигини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
ХКП Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Хайсин билан учрашувда парламентлараро ва партиялараро алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий бошқарув соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва ХХРнинг 15-беш йиллик режаси мазмунини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида қўшма конференциялар ва эксперт муҳокамалари ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Ўзбек ва хитой тилларида қўшма мақолалар ва инфографикалар тайёрлаш ҳам таклиф этилди.
Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси президенти Фу Сяоцян билан учрашувда Академия Ўзбекистоннинг етакчи таҳлил марказлари, жумладан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан истиқболли ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор экани билдирилди. Қўшма тадқиқотлар учун ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, ёшлар сиёсати ва маҳалла институтини ривожлантириш мавзулари таклиф этилди.
ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хитой халқаро муаммолар академияси президенти Чен Бо билан учрашувда таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзаро қизиқиш уйғотадиган мавзуларда қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда олимлар ва ёшлар алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Тараққиёт тадқиқот маркази раҳбари Лу Хао билан учрашувда иқтисодиёт, инновацион тармоқлар ва сув хавфсизлиги соҳаларида қўшма тадқиқотлар ўтказиш истиқболлари кўриб чиқилди. Хитой томони Ўзбекистон таҳлил марказлари билан ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини аниқлаш учун мулоқотни давом эттиришни таклиф этди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати