• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ, ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
1419 | 15 Ноя. 2021 й.

Тараққиёт стратегияси доирасида адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш бўйича белгиланган ислоҳотлар халқимиз ҳаётини янада яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган. Шу билан бирга, 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишларида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

 

I. Давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш

 

Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 млн. нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш мақсади бўйича муайян ишлар амалга оширилди:

463 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди;

100,4 минг нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитиш курсларига ва 8,8 минг фуқаролар нодавлат таълим муассасаларига ўқишга жалб қилинди;

«Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг 211 нафар таълим усталари «WorldSkills International» стандартлари бўйича 14 та касб бўйича малакаси оширилди ҳамда уларга халқаро экспертлик гувоҳномалари топширилди;

75 та амалий тренинглар ташкил этилиб, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлардаги 93 нафар таълим усталарининг малакаси оширилди ҳамда 4 минг нафар ўқувчиларга касблар бўйича халқаро кўникмалар ўргатилди.

 

II. Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш

 

Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Хусусан, 647 655 нафар 6 ёшли болалар (90 фоиз) мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олиниб, қамров даражаси 67 фоиздан камида 90 фоизга етказилди.

Шу билан бирга, 2 048 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти йўлга қуйилди.

Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:

1) Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 17 мартдаги қўшма қарори (3, 10, 7-қ/қ-сон) билан Мактабгача таълим кластерларида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш бўйича муваққат тартиби тасдиқланди;

2) 2022 йил 19 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба-синов тариқасида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш бўйича мактабгача таълим кластерлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан:

мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини кредит-модул тизимига асосланган узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича янги тизим Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба ва синовдан ўтказилди;

ташкил этилган малака ошириш курсларига 23 нафар профессор-ўқитувчи жалб этилди, 1 474 нафар тингловчи иштирок этди ва уларнинг 1 404 нафари (95,2 фоизи) курсларни муваффақиятли якунлади;

3) мактабгача таълим тизими бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш тизими йўлга қўйилди.

 

III. Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш

 

Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 млн. ўқувчи ўрни яратиш мақсадида 2022 йил 11 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2022 йил 11 майда «Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларга асосан:

2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур тасдиқланди;

2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида яна 700 минг ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан юқори бўлганларда камида 100 Мбит/с бўлиши таъминланади;

2023 йил 1 августга қадар таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда, педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;

Малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш мақсади бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизими педагог ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш мақсади бўйича:

1) Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида 100 минг нафар, махсус платформа орқали 44 979 минг нафар ўқитувчининг малакаси оширилди.

Йил бошига нисбатан тоифага эга ўқитувчилар сони 220 110 нафардан 325 818 нафарга ёки  43,8 фоиздан 64,8 фоизга оширилиши таъминланди.

Йил бошидан халқ таълими тизимига 120 нафар хорижий эксперт ва педагоглар жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси тарихида илк бор, мактабларда EGRA, EGMA ва PISA халқаро тадқиқотларида иштирок этди;

2) «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси орқали халқ таълим тизимидаги малака тоифасига эга бўлмаган 148 220 нафар ўқитувчининг билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилди;

3) умумтаълим мактабларига олий таълим муассасаларини тугатган 5 345 нафар ёш мутахассис ишга қабул қилинди.

 

IV. Олий таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш

 

Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш мақсадида қабул параметрини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби соддалаштирилди, ушбу жараёнда олий таълим муассасалари ваколати кенгайтирилди.

Жумладан, 2022 йил 15 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

– 2022–2023 ўқув йилидан бошлаб 12 та олийгоҳ учун эксперимент тариқасида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилди;

– магистратурага қабул жараёнлари бир йилда 2 марта – август ва январь ойларида абитуриентнинг бакалавриат дипломидаги баллар ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича сертификат баллар асосида амалга оширилади, қўшимча имтиҳон ўтказилмайди;

– 2023–2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олийгоҳларига ўқишга қабул қилиш параметрлари фақат давлат грантлари бўйича тасдиқланади.

Мазкур қарорга асосан ҳамда ёшларни олий таълим билан янада кенгроқ қамраб олиш, олий таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июнда «2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» Фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 минг 395 нафар этиб белигланди.

2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва THE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш мақсади бўйича:

4 та олий таълим муассасалари дунёнинг кучли 1000 талик рейтингига киришга мувофиқ бўлди;

10 та салоҳиятли олий таълим муассасаларини танлаш ва уларни халқаро рейтингларга киритиш учун мақсадли дастур ишлаб чиқилди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш, бунда ёшларнинг 50 фоизини техник, аниқ фанлар ва IT соҳаларига йўналтириш мақсади бўйича:

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг 2022 йил 13 июлдаги 4-сон баёни билан Жамғарманинг хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 366 ўринга мўлжалланган 2022 йилги «2-стипендия танлови» ғолиблари тасдиқланди.

Унга кўра, 140 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшларимиз «Жамғарма стипендианти» деб эътироф этилиб, шундан 46 нафари АҚШ, Буюк Британия, Канада, Россия ва Германия каби давлатларга таълим олишга юборилди.

Хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида, 2022 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда охирги 6 ойда узлуксиз иш стажи бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиқиб, бюджет ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб келинмоқда.

Республикада 17 млн. дан зиёд хотин-қизлар ҳақида маълумот базасини ўз ичига олган «Xotin-qizlar.uz» миллий платформаси яратилди. 2022 йилда эҳтиёжманд оилалардаги илмга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур платформа орқали 84 104 нафар эҳтиёжманд хотин-қизнинг аризаси электрон қабул қилиниб, улардан 35 689 нафарига тавсиянома берилди.

Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш мақсадида 2022 йил 19 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан 2023 йил 1 январдан бошлаб, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилди ва «Пенсия» дастурига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

V. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш

 

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиника, 1 000 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бу орқали 3,5 млн. аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.

Илғор хорижий тажрибалар асосида, аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматга бўлган эҳтиёж баланси ишлаб чиқилди. «Тиббиёт бригадалари»га қўшимча 3 600 та педиатрия ҳамшираси ва доя штатлари ажратилди.

Оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга етказилди. Бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 3 баравар оширилди.

Шунингдек, 820 та бирламчи тиббиёт муассасасига ташхис ускуналари етказиб берилди.

Оилавий поликлиникаларда 19 мингдан зиёд кундузги шифо ўринлари ташкил этилди. Бунинг натижасида 740 минг аҳолига шифохонага бормасдан, маҳалланинг ўзида даволаниш имконияти яратилди.

Шунингдек, 10 млн.дан зиёд 40 ёшдан ошган аҳолининг 70 фоизи кардиологик ва қандли диабет касаллигини эрта босқичда аниқлаш бўйича скрининг текширувидан ўтказилди.

Тиббиёт ходимлари ойлиги 30 фоизгача оширилди. Шунингдек, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилди.

Умумий ҳисобда тиббиётга 2022 йилда 28 трлн. сўм ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўпдир.

Дори-дармон ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2022 йил 26 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан дори воситаларининг чакана савдосида жамоатчилик назорати жорий этилди.

 

VI. Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш

 

Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди:

1) давлат бюджетидан дори воситалари ва тиббий буюмларга 190,1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, ушбу соҳага йўналтирилган маблағлар ҳажми 3 баробарга оширилиши таъминланди;

2) «Бирламчи соғлиқни сақлашни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 32,3 млн. долларлик тиббий жиҳозлар етказиб берилди.

Ҳудудларда бирламчи тиббий хизматни «бир қадам» тамойили асосида ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Бирламчи тиббиёт тизимида 19,5 мингта кундузги шифо ўринлари ташкил қилиниши ва уларнинг иш фаолияти 20-00 гача узайтирилиши натижасида поликлиникаларга мурожаатлар сони 191 млн.тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 млн.тага ортди.

Поликлиникалардаги кундузги шифохоналарда 740 минг нафар беморнинг оиласидан ажралмаган ҳолда даволаниш имконияти яратилди ва шифохоналарда даволаниш 947 мингтага (11,6 %) камайди.

Тиббий бригадалар томонидан аҳолининг 6,7 млн. нафарида юрак қон томир касалликлари ва қандли диабетни ҳамда 2,1 млн. нафар аёлларда саратонни эрта аниқлаш скрининги амалга оширилди.

Жорий йилда ҳудудларда 81 та янги оилавий шифокорлик пунктлари, 25 та оилавий поликлиника ва 1 002 та маҳалла тиббий пунктлари ташкил этилиб, 3,5 млн. нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.

Малакали шифокорларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш мақсадида, 2022 йил 17 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ:

2022 йил 1 июндан бошлаб олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ойлик лавозим маошларига 15 фоиз, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун 10 фоиз, тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимларининг ойлик маошлари 15 фоизга оширилди.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига уларнинг тиббиёт соҳасида ва меҳнат фаолиятида илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби жорий этилди.

Узоқ йиллар давомида давлат тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган бемор тиббиёт ходимларга Давлат тиббий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан юқори технологик операцияларни бепул ўтказиш, қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит «В» касаллигига қарши бепул эмлаш йўлга қўйилди.

2022 йил давомида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш миллий дастури тасдиқланди.

Миллий дастурга кўра:

3 759 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ташкилотлардаги мавжуд бўш ҳамда захиралаган иш ўринларига ишга жойлаштирилади;

2 993 нафари касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитилади,

2 384 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия ажратилади;

3 010 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинади.

 

VII. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

 

2022 йил 19 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ёшлар билан ишлашнинг маҳалла-сектор-туман (шаҳар)-ҳудуд-республика тизими яратилди.

Мазкур тизим орқали республика бўйича 9 минг 376 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилиб, улар томонидан 14-30 ёшдаги 9,1 млн. нафар ёшлар ҳақидаги маълумотлар базаси шакллантирилди.

Шу билан биргаликда, 143 минг нафар ёшга 559,6 млрд. сўм миқдорида амалий ёрдам кўрсатилди.

174 минг 598 нафар ёшга деҳқончилик фаолияти учун 36 минг 335 гектар экин майдонлари ажратилди.

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 121 минг 731 нафар ёшга 2 трлн. 894 млрд. сўм кредит ажратилди.

«Ёшлар баланси» асосида маҳаллаларнинг ёшлар билан ишлаш самарадорлиги кўрсаткичлари баҳоланиб, 9 минг 376 та маҳалланинг 244 таси (2,6 фоиз) «қизил», 3 минг 856 таси (41,1 фоиз) «сариқ» ва 5 минг 275 таси (56,3 фоиз) «яшил» тоифаларга ажратилди.

Ёшлар муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашнинг янгича механизми жорий этилиб, ёшларга «yoshlardaftari.uz» электрон платформаси ёки «1093» қисқа рақамли колл-маркази ёки маҳалла етакчиси орқали онлайн ариза қолдириш ва мурожаат ҳолати тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилди.

Ёшларни чет тилларини ўрганишга қизиқтириш, уларнинг интилишларини рағбатлантириш мақсадида 30 мингдан ортиқ ёшлар тренингларга жалб этилди ва бугунги кунга қадар Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган жами 10 минг 299 нафар ёшга 18,1 млрд. сўм миқдоридаги имтиҳон топшириш харажатлари компенсация (тўлаб берилди) қилинди.


3
Похожие новости