"TARAQQIYOT STRATEGIYASI"
MARKAZI
TARAQQIYOT STRATEGIYASI MARKAZIBiz haqimizda fikrlar2019Мьюша Север, “Минтақавий...
Мьюша Север, “Минтақавий мулоқот”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори
0 | 445 | 14 Fev. 2019 y.

Мамлакатни ривожлантириш бўйича бешта устувор йўналиши доирасида ташаббусларни, тадқиқот ва муҳокамаларни ташкил этишга ихтисослаштирилиб фуқаролик жамияти институти сифатида ташкил этилган “Тараққиёт стратегияси” маркази бугунги кунда “ақл маркази” сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. Марказ офиси эса турли ҳамкорлар, маҳаллий ва халқаро меҳмонлар учун мулоқот майдонига айланди.


Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва бошқа идоралар муассислигида ташкил этилган Марказ фаолиятининг илк кунларидан Ўзбекистоннинг янги қиёфасини халқаро майдонда ташкил этиладиган мунозара ва анжуманлар доирасида намойиш қилиб келмоқда. Марказ жамоаси ўтган вақт давомида фуқароларнинг ташаббус ва фикрларини ўрганиш орқали қатор муаммоларни ўртага ташлади. 


Шу орқали, “Тараққиёт стратегияси” маркази оммавий ахборот воситалари ёрдамида жамоатчилик билан мулоқотни такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади. Жумладан, марказ фуқароларда қонунчилик ва устуворликни белгилаш каби масалаларни кенг тарғиб қилмоқда. Шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази нафақат мамлакатда, балки халқаро майдонда ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ҳақида маълумот бермоқда, бугунги ҳолат ва қайси йўналишларда ҳамкорлик зарурлиги каби ҳамкорлик учун муҳим имкониятларни кўрсатади.


 “Минтақавий мулоқот” Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратишдаги “Тараққиёт стратегияси” маркази ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини ва мақсадларини юқори баҳолайди. Янги чўққиларни забт этиш учун мазкур босиб ўтилган йўлга эътибор қаратиш муҳим.


Шундай экан, биз “Тараққиёт стратегияси” марказини ушбу сана билан чин дилдан табриклаймиз. Олиб бораётган фаолиятингиз ва сайи-ҳаркатларингиз катта ҳурматга сазовор, ва биз бу йўлда сизга ёрдам бериш ва ишончли ҳамкор бўлишда давом эттиришимизни билдирамиз. Ўзбекистон халқининг янги  ва янада порлоқ келажагини яратиш йўлида ўз шижоати, меҳнати ва иқтидори билан ҳисса қўшаётган ва ҳукуматнинг бу йўлдаги сайи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келаётган барча фуқаролик жамияти ташкилотлари ва маҳаллий ОАВ билан ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятимиз қатъийдир.   


Мьюша Север,
“Минтақавий мулоқот”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори

 


1
Похожие новости