• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 75 ЮБИЛЕЙ СЕССИЯСИДА ИЛК БОР ЎЗБЕК ТИЛИ ЯНГРАДИ


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 сентябр куни Нью –Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 75 сессияси иш бошлади. Тарихда биринчи марта онлайн форматда ўтказилаётган Бош Ассамблея Саммитида жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакатларидан  давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишмоқда.  Айтиш жоизки, мазкур юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларни «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари ҳам мунтазам кузатиб бормокда.

Албатта  биринчи марта  нуфузли халқаро ташкилот минбаридан Ўзбек тилида янграган  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  видео мурожаати нафакат бутун узбек халки балки халқаро экспертлар томонидан хам кутилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз нутқида минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати