“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида ўзбек, рус, инглиз тилларида инфографик материаллардан иборат “Президент Мурожаатномаси: 2021 йилнинг устувор йўналишлари” номли махсус рисола тайёрланиб, нашр этилди.
Ушбу рисолада Давлат раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатидаги жорий йилда мамлакатни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятининг энг муҳим жиҳатлари инфографикалар кўринишида ўз аксини топган.
Хусусан, Давлат бошқаруви тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, маҳалла институтини янада такомиллаштириш, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарор бўлишини таъминлаш каби масалаларда белгиланган чора-тадбирлар рисоладан ўрин олган.
Шунингдек, иқтисодий барқарорликка эришиш, давлат улуши мавжуд корхоналарни трансформация қилиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартиришда комплекс ёндашув ва ностандарт усуллардан фойдаланиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш қаратилган Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсатига ҳамоҳанг бўлган ташаббуслар илгари сурилган.
Мазкур рисола мутахассислар, экспертлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, умуман, аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, халқаро жамоатчилик учун мўлжалланган.
Ушбу инфографик рисолани ўзбек тилида мана бу жойдан, рус тилида бу ердан ва инглиз тилида ушбу ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.