Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Миллий маслаҳат учрашуви ташкил этилди.
Агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситалари иштирок этган тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, коррупцияга қарши курашишда ягона сиёсат юритувчи Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти йўлга қўйилди.
Маълумки, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 34-банддида ҳам қатор вазирлик ва идоралар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари иштирокида “2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси”ни ишлаб чиқиш белгиланган.
Мазкур стратегия лойиҳасини маромига етказиш, унинг ҳаётийлигини таъминлаш мақсадида давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, академик доира вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирокида Миллий ва халқаро маслаҳатлашувлар ташкил этилмоқда.
Миллий маслаҳатлашув учрашувида сўз олган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков стратегия лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди:
— “Лойиҳанинг 4-бобида Миллий стратегия максадларига эришиш, самарадорлик индикаторлари рўйхатида давлат хизматларининг сифати, жамоатчиликнинг давлат ҳокимияти институтларига булган ишончи ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва тегишли халқаро рейтинглар индексидаги Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш биргина халқаро “Transparency International” нодавлат ташкилотнинг рейтингига боғлаб қўйилган. Шу боис, коррупцияга қарши кураш самарадорлигини аниқ рақамларда акс эттириш мумкин бўлган индикаторларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, лойиҳада коррупцияга қарши кураш чора-тадбирлари сифатида, бир неча бор урғу берилган давлат хизматчиларининг ахлоқ кодекслари баробарида, давлат хизматчилари мақомини аниқ белгилаб берувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинишини тезлатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга эътибор қаратиш лозим.
Шу билан бирга, соҳавий коррупцияга қарши курашиш нуқтаи назаридан, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вазифаларини тизимли йўлга қўйиш учун унинг таркибий тузилмаларини соҳавий (олий таълим соҳасидаги коррупция, қурилиш соҳасидаги коррупция, банк соҳасидаги коррупция каби) коррупцияга ихтисослаштирган ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда буни Стратегия лойиҳасида акс эттириш лозим”.
Тадбирда ҳар бир иштирокчи ўз йўналишидан келиб чиққан ҳолда стратегия лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан таклиф-тавсияларини билдирди. Қайд этилганидек, Миллий стратегия келгуси беш йилликдаги коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги асосий устувор вазифаларни белгилаб берувчи, бу борадаги ҳаракатларни бирлаштирувчи ва мувофиқлаштирувчи ҳужжат ҳисобланади.
Қизғин баҳс-мунозаралар ва таклифларга бой ўтган йиғилиш якунида коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг ролини ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда коррупцияга қарши муросасиз кайфиятини шакллантиришда улар имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишга келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.