2021 йил 17 мартда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида "Иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда молия бозорининг мавқеи: ҳуқуқий ва институционал масалалар" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Йирик инвестиция компаниялари, банклар, Ўзбекистон ва бир қатор хорижий давлатлар (АҚШ, Буюк Британия, Россия, Қозоғистон) вакиллари, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, ҳамда йирик тадбиркорлар иштирок этган конференцияда молия бозори барча сегментларининг уйғун ишлаши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмаги билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси” лойиҳаси муҳокама учун мутахассис ва экспертлар эътиборига ҳавола қилинди.
Асосий кўзланган мақсад — Ўзбекистон молия бозорини ислоҳ қилиш, жамоатчилик хабардорлигини ошириш ҳамда манфаатдор томонлар ва экспертларнинг мамлакат молия бозорини ривожлантириш йўллари тўғрисидаги фикрларини тинглаб, капитал бозорини ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўлган конференцияда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
— Капитал бозорида молиявий активлар ишлаб чиқаришнинг моддий бойликларга айлантирилиши, ўз навбатида, савдо ва саноат тармоқларининг ривожланишига олиб келади ва бу билан иқтисодий ўсиш рағбатлантирилади. Зеро, капитал бозори ривожланмаган мамлакатдаги аҳоли жамғарма маблағларини нисбатан яроқсиз ва самарасиз каналларга, фақатгина кўзга кўринган истеъмол маҳсулотларига ва бошқаларга сарфлайди, ёки умуман сарфламайди, натижада бу иқтисодий ўсишга катта тўсиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегия лойиҳасида кўрсатилганидек, миллий IPO/SPO фонд бозорининг шакллантирилиши мамлакатда хусусийлаштиришни ва молия бозорини ривожлантиришнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Жумладан, хусусийлаштириш шаффоф ва очиқ тарзда амалга оширилишига, барча зарурий маълумотларнинг ошкора бўлишига ва шу орқали маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларнинг қизиқишари ортишига хизмат қилади.
Охирги 4 йилда республикада Ҳаракатлар стратегияси ва унинг доирасида қабул қилинган Давлат дастурларида фаол инвестицияларни жалб қилиш, хусусан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини оширишга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айнан шулардан келиб чиқиб, мазкур соҳани ривожлантириш — мамлакат иқтисодиёти ўсишини таъминлашда муҳим роль ўйнашини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқилган стратегия лойиҳасини тезкорлик билан ҳаётга тадбиқ этиш ва шу орқали мамлакатимиз молия бозорини янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров бугунги кунда соҳада меъёрий муҳитнинг парчалангани, молия бозорининг барча сегментларини комплекс ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг етарлича консолидация қилинмаганига тўхталиб ўтди:
— Деярли барча ривожланган ва муваффақиятли ривожланаётган мамлакатларда молия бозорларининг яхлит ва мустақил регуляторлари мавжуд. Шунинг учун молия секторини ривожлантириш ва назорат қилиш сиёсатида консолидациянинг йўқлиги бугунги кунда миллий бозорни шакллантиришга тўсқинлик қилаётган асосий муаммолардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, конференцияда давлат компанияларини хусусийлаштиришда аҳолига энг фойдали бўлган механизмларни қўллаш ва бозорга энг жозибали ҳамда барқарор компанияларни таклиф қилиш бўйича тавсиялар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати