Туркияда ишчи ташриф билан бўлиб турган “Тараққиёт стратегияси” маркази делегацияси жорий йилнинг 8 июль куни Евроосиё иқтисодий саммитининг очилиш маросимида иштирок этди. Мақоми жиҳатидан юксак нуфузга эга бўлган мазкур халқаро анжуманда АҚШ, Австрия, Бельгия, Франция, Туркия, Словения, Хитой, Болгария, Македония, Хорватия каби дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари делегациялари қатнашмоқда.
Саммитда ҳозир дунёдаги глобал сиёсат, жаҳон иқтисодиёти ва энергетика, тинчлик ва хавфсизлик йўналишларида барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, ўзаро манфаатли алоқалар юзасидан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, глобал инқирознинг салбий оқибатларини тезроқ бартараф этиб, барқарор ривожланиш даражасига эришиш масалалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Халқаро анжуманда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маъруза билан чиқиш қилди. У ўз сўзида кейинги вақтларда Ўзбекистон олиб бораётган фаол ташқи сиёсат натижасида нафақат Марказий Осиё, балки бошқа минтақалар давлатлари билан ҳам ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётганига иштирокчилар эътиборини қаратди. Шунингдек, Ўзбекистон ўз энергетика сиёсатида атроф-муҳит, экология масалаларига ва глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга устувор аҳамият бераётганини таъкидлади.
– Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида улкан салоҳиятга эга, – деди жумладан Элдор Туляков. – Шу боис, бу соҳани ривожлантириш борасида аниқ чора-тадбирларга асосланган ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг миллий Ҳаракатлар стратегияси доирасида бошқа соҳалар қатори энергетика тизими ҳам фаол ислоҳ қилинмоқда. Жумладан, иқтисодиётнинг энергия ва ресурслар интенсивлигини камайтириш, энергия тежайдиган ва “яшил” технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланишни рағбатлантириш, иқтисодиётда самарадорликни ошириш мамлакат энергетика сиёсатидаги устувор йўналишлардан ҳисобланади.
Ушбу мақсадларга эришиш учун қатор стратегик ҳужжатлар қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Электр энергияси, нефть, газ ва кимё саноатидаги бир нечта давлат компанияларини Жаҳон банки, ЕТТБ, ОТБ каби халқаро молиявий ташкилотлар, McKinsey & Company, Boston Consulting Group, Rothschild & Co ва бошқа дунёга машҳур компаниялар ҳамкорлигида модернизация қилиш, биргаликда янги муқобил энергия ишлаб чиқариш манбаларини яратиш ишларига изчил киришилган.
Ўзбекистонда “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш эса, яқин ўн йил ичида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш улушини қарийб уч баравар, яъни 25 фоизгача кўпайтириш имконини беради. Ушбу мақсадлар учун халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий инвестициялар фаол жалб қилинмоқда.
Евроосиё иқтисодий саммити доирасида, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази делегацияси бошқа “Ақл марказлари”, таҳлил ва тадқиқот институтлари, ишбилармон доиралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам қатор учрашувлар ўтказиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилаётган натижалар ҳақида уларга батафсил маълумотлар беришди ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.
Халқаро саммит доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва «Marmara Group» стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув Меморандуми имзоланди.
Мазкур Меморандум қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўйиш, ходимларнинг ҳар олти ойда Тошкент ва Истанбул шаҳарларида малака оширишлари ва тажриба алмашишлари, илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва илмий мақолаларни нашр қилиш каби йўналишларда ҳамкорлик масалаларини қамраб олади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.