Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саккиз аъзо-давлатни сиёсат ва хавфсизлик, иқтисодиёт ва савдо, маданият ва гуманитар алмашинув соҳасидаги ҳамкорлик йўналишида бирлаштирадиган ягона платформа ҳисобланади. Дастлаб ташкилотга 6 мамлакат (Хитой, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон) аъзо бўлиб, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, ШҲТнинг БМТ тамойиллари ва мақсадларига содиқлигини тасдиқловчи демократик ва адолатли халқаро сиёсий ҳамда иқтисодий тартибни тарғиб қилиш мақсадида 2001 йилда Шанхайда ШҲТ ташкил этиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.
ШҲТнинг юқори органи – Давлат раҳбарлари кенгаши ҳисобланиб, у ташкилотнинг Хартиясига биноан раислик қилувчи томон ҳудудида йилига бир марта ўтказилади ва устувор йўналишларни белгилайди, фаолиятнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқади, ички тузилма ва бошқа давлатлар, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларини ҳал қилади, иштирокчи-давлатлар раҳбарлари миллий ва минтақавий манфаатларга оид ташаббусларни илгари суриш имконига эга бўладилар. Хусусан, Ўзбекистон Президенти томонидан ташкилот фаолиятининг барча йўналишлари бўйича мунтазам равишда илгари сурилаётган таклифлар ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда. Бунга Шавкат Мирзиёевнинг амалга оширилган бир қатор ғояларини мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин: ёшларда терроризм ва экстремизм ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида «ШҲТ давлат раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати» қабул қилинди; темир йўллари маъмурияти раҳбарларининг учрашуви ташкил этилди; Самарқандда «Ипак йўли» туризм халқаро университетининг ташкил қилиниши шулар жумласидандир. Бундан ташқари, 2019 йилда бўлиб ўтган ШҲТ Бишкек саммитида Президент Ш.Мирзиёев ҳар йили аъзо мамлакатлар шаҳарларидан бирини «ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти» деб эълон қилишни таклиф қилди, ва бугунги кунда ушбу илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.
ШҲТнинг халқаро майдонда таъсири ўсиб бориши билан, минтақадаги бошқа давлатларнинг ҳам мазкур ташкилот фаолиятида иштирок этишга бўлган қизиқишини оширмоқда. 2017 йилда ШҲТ сафи икки янги иштирокчи – Ҳиндистон ва Покистон билан бойиди. Шундай қилиб, ҳозирда саккизта мамлакат ШҲТнинг доимий аъзоси ҳисобланади, тўртта мамлакат эса кузатувчи мақомига эга (Беларус, Афғонистон, Эрон, Мўғулистон) ва олтита мамлакат мулоқот бўйича ҳамкорлар саналади (Туркия, Озарбайжон, Непал, Шри-Ланка, Камбоджа, Арманистон).
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон ва Эрон давлат раҳбарлари ташриф буюрган ШҲТнинг навбатдаги юбилей саммити 2021 йилнинг 16 сентябрь куни Душанбе шаҳрида ўз ишини бошлади. Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари Покистон Бош вазири, Эрон ва Тожикистон президентлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, уларда транзит салоҳиятини оптималлаштириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, минтақавий ҳамкорлик, шунингдек Афғонистондаги мавжуд вазият кенг муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида бугунги халқаро муносабатларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг роли ошиб бораётганини таъкидлади.
– Ўтган даврда ШҲТ халқаро сиёсатнинг муҳим субъектига айланди, нуфузли халқаро тузилмалар қаторида муносиб ўрин эгаллади. «Шанхай руҳи» тамойиллари асосида минтақавий шериклик мустаҳкамланиб бормоқда. Янги хатар ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги умумий салоҳият ортиб бормоқда, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигимиз кенгаймоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Умуммажлис йиғилишида давлат раҳбарлари томонидан пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди, минтақавий ва халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикрлар алмашинди. Ш.Мирзиёев бу масалаларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифларни илгари сурди.
– Бугун барчамиз жаҳонда ва минтақада кескинлик ортиб бораётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Пандемиянинг салбий оқибатлари сақланиб қолмоқда. Буларнинг барчаси биздан ташкилотимиз доирасида янада жипслашишимизни ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимизни талаб қилмоқда, – деди Президент.
Ўзбекистон етакчиси умумий хавф-хатар ва таҳдидларга ўз вақтида ва биргаликда жавоб қайтариш, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ маконида дўстликни мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, хусусан юқумли касалликларни профилактика қилиш ва даволаш, ковиддан кейинги реабилитация соҳаларидаги ҳамкорлик, вакцинация тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти савдо тўсиқларини бартараф этиш, техник регламентларни яқинлаштириш, божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳамда ўзаро бозорларга чиқишни енгиллаштиришни назарда тутадиган Минтақа ичидаги савдони ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.
Сўзининг якунида Президент Ш.Мирзиёев учрашув иштирокчиларини 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги саммитига таклиф этди.
Саммитнинг муҳим жиҳатларидан бири, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан Эрон Ислом Республикасининг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиш жараёнининг бошланиши бўлди. Шу билан бир қаторда, Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига “мулоқот бўйича ҳамкор” мақомини бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Табиийки, ушбу ўзгаришлар ташкилотнинг нуфузини янада оширади ва унинг фаолияти географиясини кенгайтиради.
ШҲТ доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш мақсадида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида «Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома»ни амалга ошириш бўйича 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс дастурни тайёрлаш ва қабул қилиш таклифи билдирилди.
Мажлис якунида ШҲТнинг 20 йиллиги бўйича Душанбе декларацияси қабул қилинди, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 30 та ҳужжат имзоланди.
Айтиш мумкинки, ШҲТ йигирма йил ичида энг нуфузли халқаро ташкилотлардан бирига ва 3,4 миллиард аҳолига эга бўлган, Евроосиё ҳудудининг учдан икки қисмини ташкил этувчи энг йирик минтақавий тузилмага айланди. Бугунги кунда, глобаллашув жараёни ҳеч бир мамлакат замонавий қийинчиликларга, у сиёсий ёки ҳарбий таҳдид бўладими, бир ўзи, якка ҳолда самарали қарши тура олмаслигини исботламоқда. Ягона ташкилот доирасида умумий мақсад ва манфаатлар бирлашувида мамлакатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳам иқтисодий нуқтаи назардан зарур саналади. Ана шу тариқа, савдо, логистика, миграция ва бошқа долзарб масалаларга ўзаро манфаатли ёндашувни шакллантириш анча осонлашади, бу эса, ўз навбатида, иштирокчи-мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Бунёд Тиллахўжаев,
«Тараққиёт стратегияси» маркази
бош мутахассиси