Бугунги кунда жамоат транспорти турмуш тарзимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб улгурди. Шу боисдан, 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида аҳолига қулай жамоат транспорти хизматини кўрсатишга қаратилган бир қатор мақсад ва вазифалар белгиланган.
Хусусан, 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 194-бандида Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш, ҳаракат таркибини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автобуслар билан янгилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда пиёдаларга қулай ҳаракатланиш муҳитини яратишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
2022 йилнинг 2 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
Яъни, Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимининг барча йўналишлари ягона тизимга бирлаштирилиб, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси камида икки баробарга оширилади. Бунда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, метрополитен тармоғини кенгайтириш, замонавий транспорт-ўтиш боғламалари ҳамда намунавий лойиҳалар асосида автобус бекатларини ташкил этишга алоҳида аҳмият қаратилади.
Шунингдек, ушбу тизимдаги хусусий сектор улуши икки баробарга оширилиб, пиёдалар ва велотранспорт учун қулай ҳаракатланиш йўлакчалари, велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади. Жамоат транспортининг ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан таъминланади.
Ушбу мақсадларга эришиш учун Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» доирасида:
— йўловчи ташишлар умумий ҳажмида жамоат транспортининг улушини ҳозирги 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;
— жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажмини камида икки баробарга ошириб, кунига 2,7 миллион йўловчига етказилади;
— жамоат транспортининг ҳаракатланиш ўртача оралиқ интервали 2 баробарга камайтирилади;
— жамоат транспортининг янги тармоғи асосида 159 та автобус йўналишларини, жумладан 11 та магистрал, 14 та халқа, 92 та боғловчи ва 42 та етказиб берувчи йўналишлар босқичма-босқич жорий этилади;
— 1 063 та автобус, жумладан 673 та электробус харид қилиш йўли билан жамоат транспортининг ҳаракат таркиби янгиланади;
— бир транспорт туридан бошқа транспорт турига қулай ва тезкор ўтиш учун 16 та замонавий транспорт-ўтиш боғламалари ташкил этилади;
— намунавий лойиҳа асосида 1 160 та автобус бекатлари реконструкция қилинади;
— 2022 йил 1 сентябрга қадар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлган амалдаги автобус бекатларида йўловчилар, шу жумладан аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз бўлган автобус кутиш имкониятлари яратилади;
— Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади;
— 2023 йил 1 январдан бошлаб жамоат транспортининг янги тармоғи асосида ташкил этиладиган йўналишларда ташувчиларни «босиб ўтилган йўл», «йўловчи оқими» ва «сифат» мезонлари бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур қарор ижроси фуқароларга Тошкент шаҳрининг барча нуқтасида транспорт воситаларининг барча турлари шунингдек, пиёда ва велосипедда қулай тарзда ҳаракаланиш ҳамда фойдаланиш имкониятини яратади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати