• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ БЕЛЬГИЯ ВА НИДЕРЛАНДИЯ ТАҲЛИЛИЙ ДОИРАЛАР ВА ДИПЛОМАТИК КОРПУС ВАКИЛЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистоннинг Бенилюксдаги элчихонаси кўмагида Брюссел пресс клуби платформасида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бельгия ва Нидерландия сиёсий-шакллантирувчи, таҳлилий доиралар ва дипломатик корпус вакиллари учун 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тақдимотини ўтказди.

Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Э.Туляков “Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш, адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини ўзгартириш Ўзбекистон тараққиётининг энг муҳим тамойилларидан бири сифатида” мавзусида тақдимот ўтказди.

Э.Туляков ўз тақдимотида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси инсон ҳуқуқ ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга, “Инсон қадр-қиммати – жамият ва инсонпарвар давлатнинг энг муҳим устувор тамойили” ғоясига асосланган фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилганлигини таъкидлади.

Энг муҳими, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида Ҳаракатлар стратегияси доирасида бошланган халқ ислоҳотлари доимий давом эттирилиши, хусусан ҳужжатда бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиқувчи еттита устувор йўналиш бирлаштирилгани, ҳар бир йўналишда белгиланган вазифалар юз мақсаддан иборат экани таъкидланди.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини яна бир хусусияти шундаки, ҳужжат нафақат кейинги беш йилга мўлжалланган ривожланишни, балки мамлакатнинг узоқ муддатли барқарор стратегиясини белгилаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Тақдимот якунида Элдор Туляков Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида кўзда тутилган ислоҳотлар бўйича иштирокчилар ва журналистларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмат