Жорий йилнинг 6 май куни «Тараққиёт стратегияси» марказида Жаҳон банки ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси доирасидаги тадқиқот натижаларига бағишланган навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда «Тараққиёт стратегияси» маркази, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси экспертлари, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва Марказий банк вакиллари ҳамда бир қатор идоралар, илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари ва мутахассислари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан минтақавий ўзгаришларнинг Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишига таъсири, шунингдек меҳнат миграцияси, трансчегаравий пул ўтказмалари, озиқ-овқат хавфсизлиги, инфляция ва нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий ва инвестиция сиёсати билан боғлиқ қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Давра суҳбати аввалида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳамда унинг доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.
– Мазкур лойиҳа доирасида деярли ҳар чоракда бир марта тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид долзарб масалалар муҳокама қилиниб, якуний таҳлиллар Ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиб келинмоқда, – деди Э.Туляков. – Бугунги учрашувда ҳам ҳозирги кунда минтақамизда юз бераётган иқтисодий вазиятнинг Ўзбекистонга ижтимоий ва иқтисодий таъсири “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси тадқиқотлари асосида таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Давлат раҳбари томонидан Ҳукуматга экспортёр корхоналарга транспорт ва логистика масалалари бўйича кўмаклашиш, экспорт географиясини кенгайтириш, маҳсулотларни янги бозорларга чиқариш, ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига айланма маблағаларини тўлдириши учун револьвер кредит бериш тизимини янада соддалаштириш бўйича бир қатор кўрсатмалар бериб келинмоқда.
Мазкур чораларни белгилашда бугунги каби муҳокамалар ва шу каби тадқиқот натижалари таҳлиллари муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, иштирокчилар беш йилдан ортиқ вақт давомида лойиҳа доирасида ўтказилган тадқиқот натижалари орқали аҳоли фикри ва уларнинг фаровонлиги даражаси тизимли равишда кузатиб борилаётгани, хусусан ўтган йиллар давомида мазкур лойиҳа самарали мулоқот воситаси, яъни фуқаролар ва давлат ўртасида ўзига хос “кўприк”ка айланиб улгурганини таъкидлаб ўтдилар. Сабаби, тадқиқот натижалари асосида кўтарилган масалалар Ҳукумат томонидан амалга оширилган тегишли сиёсий қарорлар, амалий чора-тадбирларда ўз аксини топмоқда.
– Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсадлардан бири, бу – Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар кўламини янада кенгайтириш, лойиҳаларни таъсирчан ҳамда самарадор қилиш, – дея таъкидлади Жаҳон банки Ҳудудий ваколатхонаси раҳбари Марко Мантонавелли. – Бугунги кунга келиб «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси ўзини тўлақонли оқлади, десак асло муболаға бўлмайди. Зеро, ҳар бир лойиҳани амалга оширишда сифатли маълумотларни тўплаш ва фуқароларнинг фикри ғоятда муҳим саналади. Ҳозирда Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда 4,5 млрд. долларлик лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.
Амалга оширилган лойиҳаларимизнинг бугунги натижасига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ислоҳотларга нисбатан ижобий фикри шаклланганлигини кўрмоқдамиз. Ўйлаймизки, ушбу жараён узлуксиз давом этади. Чунки, бунинг учун Ўзбекистонда барча имконият ва ресурслар мавжуд.
Шунингдек, учрашувда геосиёсий вазият ва ташқи таъсирларнинг салбий оқибатлари натижасида Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишида кузатилиши мумкин бўлган таҳлиллар ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, Марказий банк вакили Элдор Закиров ташқи иқтисодий омиллар туфайли Марказий банк томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.
– Сўнгги 2 йиллик пандемия даврида барчамиз катта қийинчиликларни бошдан кечирганимиз ҳолда, иқтисодий-ижтимоий таъсирларни енгиб ўтишда етарли даражада тажрибага эга ҳам бўлдик, – дейди Э.Закиров. – Жумладан, Ўзбекистон Марказий банки ҳам ташқи таваккалчиликлар ва ноаниқликлар фонида мамлакат ичидаги нарх, молия ва тўлов тизимининг барқарорлигини таъминлаш бўйича самарали чораларни кўришга киришди.
Хусусан, асосий савдо ҳамкорларида валюта курсининг кескин тушиб кетиши туфайли иқтисодиёт ваҳимага тушди, март ойининг биринчи ярмида аҳоли ва корхоналарнинг девалвация кутишлари сезиларли даражада ошди. Валюта курсининг ортиқча ўзгарувчанлигини чеклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Валюта захиралари нейтраллиги” тамойили асосида ўтган йилларда тўпланган захиралар ҳисобидан ички валюта бозорига интервенцияларини оширди.
Мазкур чора-тадбирлар хўжалик юритувчи субъектларнинг девалвацион кутилмаларини камайтириш, миллий валютадаги жамғармаларнинг жозибадорлигини ошириш ва ташқи хатарларнинг иқтисодиётга таъсирини минималлаштириш имконини бермоқда.
Шунингдек, тадбирда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида ҳам аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш Давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бир бўлиб сақланиб қолганлиги, бунда Барқарор ривожланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилигига устувор аҳамият берилгани таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Жамшид Шарипов Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли учун алоҳида ижтимоий ёрдам ва ижтимоий суғуртадан иборат комплекс ижтимоий ҳимоя тизими яратилгани, бу аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини қамраб олиш имконини бераётганини эътироф этди.
Давра суҳбати якунида кун тартибидаги масалалар юзасида экспертлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати