2022 йилнинг 11 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков Яккасарой туманидаги “Боғсарой” маҳалласи аҳолиси билан учрашув ўтказди.
Яккасарой туман ҳокими ўринбосари — оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари масъул ходимлари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирок этган юзма-юз мулоқотда маҳалла фуқароларининг маҳаллада мактаб ва стадион қуриш, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, автомобиллар учун турар жойлар ташкил этиш, даволаниш ҳамда иш ўринларини яратиш бўйича қилган мурожаатлари тингланди.
Жумладан, “Боғсарой” маҳалласининг Кўхинур кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Т. Мнинг соғлиғини тиклаши учун дори-дармон ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу ернинг ўзида, Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда 60-сонли оилавий поликлиника вакиллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Шунингдек, фуқаро М. Жнинг ҳам иш сўраб қилган мурожаатига туман бандлик бўлими томонидан тез орада ижобий ҳал этилиши маълум қилинди.
Учрашувда фуқаролар мурожаатини тинглаш билан бир қаторда, Марказ раҳбари Элдор Туляков аҳолининг муаммолари ечимига барча раҳбарлар бирдек масъул эканлигига тўхталиб ўтди.
– Сайловчилар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг кўпчилиги туман даражасида ҳал бўладиган муаммолардир. Биз депутатларнинг асосий вазифамиз сайловчилар муаммоларини ўрганиш ва қонунчилигимизда белгиланган тегишли тартибда ҳал этишдир. Шу билан бирга, бугунги ислоҳотлардан келиб чиқиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда тумандаги мутасадди раҳбарларнинг сиёсий фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратаяпмиз, – деди Э.Туляков.
Очиқ ва юзма-юз мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашув якунида билдирилган мурожаатларнинг айримлари ижросини қисқа муддатда ҳал этиш бўйича мутассади раҳбарларга тушунтириш ва йўналишлар берилиб, айрим вақт талаб қилувчи муаммолар депутатлик сўровларини чиқариш орқали ҳал этилиши таъкидлаб ўтилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати