Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ 2022 йилнинг 25 июнидан 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди.
Шу боисдан, айни вақтда вазирлик ва идора, корхона ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида жойларда ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилиниб, Бош қомусимизга таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг инсон қадрини улуғлашга, халқчилликни оширишга қаратилган бандлар бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 25 июнь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ҳамкорлигида Марказ платформасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, татқиқодчилар ҳамда тадбиркорлар, уюшмалар аъзолари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартишлар, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг соҳалар кесимидаги муаоммалари ечимига оид нормалар муҳокама қилинди.
Жумладан, тадбирда сўз олган «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси барча фуқароларимизнинг нафақат бугуни шу билан бирга, келажаги билан ҳам бевосита боғлиқ эканлигини таъкидлаб, ушбу жараёнларда фаолликни оширишга чақирди.
— Мазкур қонун лойиҳаси айни кунларда кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокамадан ўтказилаётгани ва Конституцияга киритилаётган таклифларда барча йўналишларда бўлгани каби, фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқлари, хусусий мулкчилик, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилган нормалар киритилаётганлиги ўйлайманки, минглаб тадбиркорларимизни қувонтиради, - деди Э.Туляков. - Хусусан, қонун лойиҳасида тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишларини мустақил танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақлилиги, ер ҳам хусусий мулк бўлиши мумкинлиги, давлат қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини, тадбиркорликнинг ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаши, ҳалол рақобат ҳимоя қилинишини, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши ҳақидаги нормалар киритилмоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантиришда бир қатор ижобий ислоҳотлар амалга оширилганлиги, бунинг натижасида ушбу соҳада катта амалий тажриба тўпланиб, Ўзбекистон учун ўзига хос бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш андозаси яратилганлигини таъкидлади.
Ушбу ислоҳотлар нафақат мамлакатимизда тадбиркорлик соҳаси ривожланишига балки, аҳоли бандлигини таъминлаш, мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу жараёнда сўнгги йилларда аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда муҳим соҳа бўлган қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик тармоқларининг жадал ривожланаётганлиги муҳим босқич бўлиб хизмат қилмоқда.
Айниқса, бугунги глобаллашув жараёнида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасини замонавий, рақобатбардош тармоққа айлантириш муҳим саналади. Шу боисдан ҳам, тадбир давомида соҳа экспертлари ва иштирокчилари томонидан ер муносабатлари, бу жараён билан боғлиқ молиявий муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари юзасидан бир қатор таклиф ва ташаббуслар билдириб ўтилди.
Муҳокамалар якунида тадбиркорлик субъектларининг таклифлари умумлаштирилиб, таҳлил қилиниши ва асослантирилиб, белгиланган тартибда Конституциявий комиссияга юборилиши маълум қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати