Ўтган беш йилда Ҳаракатлар стратегияси доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан жойларда Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш борасида жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлашга қартилган бир қатор чоралар амалга оширилди.
Бу саъй-ҳаракатларнинг давоми ўлароқ, Марказ томонидан 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантиришга қаратилган Тараққиёт стратегияси ҳамда унинг доирасида қабул қилинадиган Давлат дастурлари ижроси назоратида бевосита фуқароларнинг доимий иштирокини таъминлаш мақсадида “Инсон қадри” онлайн платформаси ишлаб чиқилди.
Айни кунларда Республикамиз ҳудудлари бўйлаб “Инсон қадри” онлайн платформасининг тақдимоти ўтказилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг 29-30 июнь кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида онлайн платформа тақдимотларига бағишланган навбатдаги тадбирлар ташкил этилди. Уларда йиғилганларга платформанинг ишлаш механизми ва ундан кутилаётган натижалар тўлақонли ёритиб берилди.
Эндиликда, юртимиз аҳолиси “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали аҳоли Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати