• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

МАРКАЗ ТОМОНИДАН ВОДИЙ ВИЛОЯТЛАРИДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Айни кунларда мамлакатимизда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар қизғин паллага кирди. Конституциявий ислоҳотларнинг бош мақсади, аввало инсон қадрини улуғлаш, ўз навбатида, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

“Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси ҳам ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, Марказ платформаси орқали давра суҳбатлари, жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этди. Шунингдек, Марказ томонидан ҳудудларда ҳам жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув ва тадбирлар ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказиш билан бир қаторда, фуқароларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланмоқда.

Жумладан, 2022 йилнинг 29-30 июнь кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида ташкил этилган тадбирларда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўладиган ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этдилар.

Ушбу тадбирларда Марказ маърузачилари томонидан Конституцияга киритилаётган таклифларда фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқлари, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтириш, оила институтини мустаҳкамлаш, инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини кафолатлашга қаратилган нормалар еиритилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбирлар якунида барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирилиб, “Тараққиёт стратегияси” маркази фуқаролар томонидан билдирилган таклифларнинг ўрганилиши ҳамда тегишли тартибда Конституциявий комиссияга тақдим этилиши таъкидлаб ўтилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати