• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

НУРАФШОНДА “ИНСОН ҚАДРИ” ОНЛАЙН ПЛАТФОРМАСИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган очиқлик, ошкоралик, фуқаролар ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилиши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги, шунингдек жойлардаги муаммоларни чуқур таҳлил этиш механизми ва давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги ҳисобдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимиз томонидан уларнинг фаолиятини баҳолаб бориш имконини бермоқда. “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг ижросини таъминлашда фуқароларнинг бевосита доимий иштирокини таъминлаш мақсадида “Инсон қадри” онлайн платформаси ишлаб чиқилди.

Айни кунда, “Тараққиёт стратегияси” маркази ходимлари томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимотлари ўтказилиб, фуқароларга платформанинг ишлаш мехнизми ҳамдан ундан кутилаётган натижалар бўйича маълумотлар берилмоқда.

Жумладан, 2022 йилнинг 1 июль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида бўлиб, вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят фаоллари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил этилган тадбирда “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотларини ўтказишди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари учун “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотига оид видеоролик намойиш этилиб, шундан кейин Марказ раҳбари Э.Туляков томонидан порталнинг ишлаш механизми ва ундан кутилаётган натижалар тўлақонли ёритиб берилди. Жумладан, “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имкони яратилганлиги, аҳоли Давлат дастурининг ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбир давомида Тараққиёт стратегияси ҳамда уни амалга ошириш учун ҳар йили қабул қилинадиган Давлат дастурлари ижроси юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати