Маълумки, 2022 йилнинг 28 январь куни Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Бевосита халқимиз муаллифлигида ишлаб чиқилган Тараққиёт стратегияси Ҳаракатлар стратегияси доирасида босиб ўтилган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритиш, инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини сўзсиз таъминлаш мақсад қилинган.
Шу нуқтаи назардан, Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларининг жойлардаги ижроси натижаларини кенг аҳоли қатламига етказиб бориш ҳамда унинг жойлардаги ижросида бевосита аҳолининг иштирокини таъминлаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон қадри” онлайн платформаси ишлаб чиқилди.
Эндиликда, фуқароларимиз “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан атрофлича танишишлари, шунингдек тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин бўлади.
Айни кунларда Марказ ходимлари юртимиз ҳудудларида бўлиб, “davlatdasturi.uz” онлайн платформасидан фойдаланишнинг имконияти, унинг фаолиятида аҳолининг кенг иштирок этиши ва ундан кутилаётган натижалар бўйича тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.
Жумладан, ўтган ҳафтада Нукус ҳамда Урганч шаҳрида бўлиб ўтган тадбирларда Марказ ходимлари томонидан платформа ҳақида тўлақонли маълумот бериб ўтилди. Хусусан, платформага кирган кузатувчи, дастлаб 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси йўналишлари ва 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастуридаги бандлар ҳамда уларнинг ижро ҳолати билан яқиндан танишиши мумкин. Белгиланган чора-тадбирларнинг ижро ҳолати “бажарилган”, “бажарилмоқда” ҳамда “бажарилмаган” кўринишларида акс эттириб борилади.
Ундан ташқари, платформадан фойдаланувчилар асосий экрандаги Давлат дастури рукни орқали ўзлари истаган йўналишни танлаб, ушбу йўналиш доирасида бажарилди, дея белгилаб киритилган маълумотлар билан танишиб, унга ўз муносабатларини билдиришлари ҳам мумкин.
Буларнинг барчаси, бир томондан юртимизнинг исталган ҳудудида турган ҳар бир фуқаро билан бевосита ва билвосита мулоқот қилиш, фикр алмашиш имкониятини берса, бошқа томондан ҳар бир шахснинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишларга бўлган муносабатини ўрганиш, таҳлил қилишга кўмак беради.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати