Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюциянинг маъқулланишига оид таҳлил
Холид Таймур Акрам,
ТН Медиа Ньюс ташқи ишлар директори
2022 йилнинг 11 июлида БМТ Бош Ассамблеяси Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияни маъқуллади. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, мазкур резолюция минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасида энг муҳим қадамдир. Шунингдек, ушбу ҳужжат барча аъзо давлатларни Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликка оид умумий чақириқлар ва таҳдидларга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ундайди.
Резолюция 2021 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» олий даражадаги халқаро анжуманда Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари томонидан берилган таклифларнинг яққол ифодаси ва амалий ҳаётга татбиқ этилишидир.
Таклифнинг бир йилдан сўнг маъқулланиши, Ўзбекистоннинг иккала минтақани бирлаштиришга бўлган ғайрат, шижоатини кўрсатади. Биз узоқни кўра биладиган Ўзбекистон раҳбариятининг бу борадаги улкан саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Эътиборли томони шундаки, резолюция нафақат БМТга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди, балки дунёнинг турли қитъаларидан 40 га яқин давлат ҳаммуаллифлигида қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуснинг қанчалик муҳимлиги ва долзарблигини англатиши билан бир қаторда, халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак эътирофга сазовор бўлди.
Ўйлайманки, мазкур ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, келгусида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида ягона, яхлит платформа яратиш учун кенг имкониятлар сари йўл очади. Албатта, бу шубҳасиз, унинг давлат ишларини муваффақиятли, самарали бошқариши ва минтақавий ўзаро боғлиқлик борасидаги оқилона сиёсати туфайли амалга ошди.
Манба: https://tnmn.tv/regional-connectivity-between-central-and-south-asia-by-the-un-general-assembly/ TN Media News Agency (Pakistan)