2022 йил 5 август куни Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Котибияти ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда ШҲТ Котибияти раҳбарияти, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари, ШҲТга аъзо давлатлар элчилари ва дипломатлари, Хитой эксперт-таҳлил доиралари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатининг очилишида маъруза қилган ШҲТ Бош котиби Чжан Мин Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, хусусан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги изчил қадамларни юксак баҳолади.
— Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг муҳим босқичини амалга оширмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада кенг кўламли ислоҳотлар дастури давом этмоқда. Ўзбекистонга ташрифларим чоғида мамлакатдаги улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўлдим, — деди Чжан Мин.
Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсат мамлакатнинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон халқаро жараёнларнинг муҳим иштирокчиси бўлиб, минтақавий ҳамкорликка жадал суръат бағишламоқда, ШҲТ маконида тинчлик ва барқарор ривожланишга муҳим ҳисса қўшмоқда.
Шунингдек, тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов иштирокчиларга мамлакатдаги конституциявий ислоҳотларнинг барча босқичлари бўйича маълумот берди.
— Конституциявий ислоҳотлар Ўзбекистонни барқарор ривожланиши, халқ фаровонлигини бардавом юксалтириш, миллий тараққиётимизнинг кенг қамровли вазифаларини амалга ошириш учун ҳуқуқий пойдеворни янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Конституциявий ислоҳотларнинг асосий ташаббускори Ўзбекистон халқи эканлиги, бу жараёнда тараққиётимизнинг бирламчи тамойили сифатида “Инсон-жамият-давлат” тамойили қарор топишига хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, тадбирда асосий маърузачи сифатида иштирок этган “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз чиқишида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасида назарда тутилган энг асосий нормаларга тўхталиб ўтди.
— Конституцияга киритилаётган таклифларда фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларини, шу жумладан аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтиришга, инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини кафолатлашга қаратилган бир қатор нормалар киритилмоқда, — деди Элдор Туляков.
Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқларини, хусусий мулкчиликни, иқтисодий фаолиятнинг эркинлигини ҳимоя қилишга оид ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ушбу ўзгартиришлар халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Айниқса, «Инсон қадри учун» ғояси ҳамда ҳозирги ислоҳотларнинг бош тамойили бўлган «Инсон – жамият – давлат» деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётда бош қадриятга айлантириш имконини бериши шубҳасиздир.
Шунингдек, тадбирда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ҳузуридаги Европа ва Осиёни ижтимоий ривожлантириш институти директори Ли Юнцюань, Хитой Халқаро муносабатлар академияси Евроосиё институти директори Ли Цзиго, Хитой Ижтимоий фанлар академияси қошидаги Хитой ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик кенгаши директори ўринбосари Су Чан ҳамда Хитой Халқаро муносабатлар академияси Евроосиё институти илмий ходими Ли Янларнинг Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар жараёнига боғлиқ фикрлари тингланди.
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган давра суҳбати якунида муҳокама қилинган мавзу юзасидан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрон давлатларининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ҳам фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Тадбир якунида экспертлар томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёни мамлакатни ривожлантириш стратегиясининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ изчил давом этаётгани, асосий мақсад республиканинг кўп миллатли халқининг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш орқали Янги Ўзбекистонни барпо этиш асосларини яратишга қаратилганлиги таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати