Аввал хабар қилганимиздек, 2022 йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Боку шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (CAREC) томонидан “Инклюзив ва барқарор иқтисодиётлар учун ўсиш динамикасини қайта тиклаш” мавзусида (CAREC) Дастурига аъзо давлатлар таҳлил марказларининг 6-форуми бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро форумда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти (CAREC), Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ва бошқа халқаро ташкилотлар, шунингдек Озарбайжон, Хитой, Покистон, Монголия, Филиппин, Туркия, Япония, Тайланд, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Грузия, Туркманистон ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган ақл марказлари вакилларидан иборат 100 дан зиёд эксперт ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Форумда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. У йиғилганларга барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Жумладан, Э.Туляков нутқи давомида Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг асосий мақсадларидан бири эканлиги, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига мувофиқ, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромадларни икки баравар ошириш ҳисобига «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш мақсади қўйилганини таъкидлади.
Шу билан бирга, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб, ёрдамга муҳтож оилалар реестри “Темир дафтар”, худди шундай, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳарларда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”нинг шакллантирилганлиги, “2021−2030 йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси” ҳам тасдиқланганлиги эътироф этилди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, 2019 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси” доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индексида Ўзбекистон 2019 йилда 9 поғона юқорилаб, 80-ўриндан 71-ўринга кўтарилди.
Шунингдек, Э.Туляков ўз маърузасида соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларида ҳам амалга оширилаётган ишлар кўламига, жумладан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан айни пайтда халқаро ҳамкорлар билан янги ва самарали дастурлар ишлаб чиқилаётгани, унда 2030 йилгача болалар ўлимини 50 фоиз, оналар ўлимини 30 фоиз ва юқумли бўлмаган касалликлар ўлимини 30 фоизга қисқартириш мақсад қилинганлиги, Ўзбекистонда мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 67 фоиз, олий таълим билан қамраб олиш даражаси эса 28 фоизга етганлигига тўхталиб ўтди.
Форум доирасида Марказ раҳбари томонидан Озарбайжон Республикасида фаолият юритаётган 10 дан ортиқ ОАВ вакиллари, жумладан маҳаллий телеканал ва интернет нашрлари учун интервьюлар берилди.
Уларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги даражаси ва ривожланиш динамикаси, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация ва ушбу ҳужжатнинг амалга оширилиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка қандай таъсир кўрсатиши юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг 22-саммити ва унинг аҳамияти ҳақида ОАВ вакилларига батафсил маълумот берилиб, саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг иштирок этиши икки томонлама муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига туртки бўлиши алоҳида эътироф этилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати