2022 йилнинг 26 сентябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” мавзусида ташкил этилган танлов якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Танловда “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” ҳамда “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик маконини, аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш” лойиҳалари доирасида 2022 йилнинг 17 июнидан 10 июлига қадар мамлакатимизнинг 18 та етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан аризалар тақдим этилди.
Адлия вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда танловда иштирок этган ННТлар орасидан 9 тасининг таклиф ва ташаббуслари юқори баҳоланиб, ғолиб, деб топилди. Жумладан, баҳолаш комиссиясининг қарорига кўра, “Тараққиёт стратегияси” маркази таклифлари юқори баллга эга бўлди ва Марказга лойиҳаларни БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширишга қаратилган сертификат топширилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати