2022 йилнинг 26 сентябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Марказ ижрочи директори Элдор Туляков ҳамда “Huawei” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили ва компаниянинг Евроосиё бўйича стратегик маркетинг бўлими директори ўринбосари Илбя Левчук ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида Э.Туляков меҳмонларни “Тараққиёт стратегияси” маркази фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди. Хусусан, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсад ва вазифаларидан келиб чиқан ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар юзасидан маълумотлар берилди.
Ўз навбатида, И.Левчук 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида назарда тутилган рақамлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар “Huawei” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам атрофлича муҳокама қилиб, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олишди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати