2022 йилнинг 1 ноябрь куни «Тараққиёт стратегияси» маркази раҳбари Элдор Туляков бошчилигидаги марказ экспертлари Швециянинг давлат бошқаруви соҳасидаги илғор тажрибаси билан танишиш мақсадида Давлат бошқаруви агентлигига – The Swedish Agency for Public Management (Statskontoret) ташриф буюришди.
Ташриф асносида Агентликнинг бош директори Аннели Росвал иштирокида ташкилот фаолиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Унда швециялик мутахассислар, агентликнинг асосий вазифа ва ўзига хос хусусиятлари, мамлакатнинг давлат ҳамда маъмурий-ҳудудий бошқаруви тизими, давлат ва жамоат ташкилотларининг Европа Иттифоқи, Қироллик ва маҳаллий ҳокимиятлар даражасидаги фаолиятининг қатор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда қайд этилишича, Швецияда ҳар бир вазирлик тизимида тегишли соҳалар бўйича фаолияти мустақил ташкил этилган агентликлар бўлиб, улар томонидан вазирликнинг иш самарадорлиги, устувор йўналишлари, давлат мулозимларининг салоҳияти ва аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳамда муносабати холис ўрганилиб, таҳлил қилинади ва баҳолаб борилади. Ушбу ўрганишлар натижаси эса, мунтазам равишда жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиниб борилади.
Ўз навбатида, Марказ раҳбари Элдор Туляков ҳам швециялик ҳамкорларни Марказ фаолияти, Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида давлат бошқаруви тизимида белгиланган мақсадлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардор қилди. Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми бўлган ушбу ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг тараққиёт тенденциялари, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини комплекс ривожлантириш йўналишлари аниқ белгилаб берилганига урғу берилди.
Э.Туляков, сўнгги 5 йил ичида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ислоҳ қилиниб, уларнинг фаолиятида самарадорликни ошириш, давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини жорий этиш, давлат органларида соҳага оид бўлмаган вазифаларни қисқартириш, уларнинг фаолиятига рақамли технологияларни кенг тадбиқ қилиш устувор вазифа сифатида белгиланганини эътироф этди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда жамоатчилик ва фуқаролар фаоллигининг ошгани, давлат фуқаролик хизмати тизимининг замонавий стандартлар асосида ташкил этилаётгани, халқ билан мулоқотнинг самарали механизмлари ҳамда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, шунингдек маҳаллалар тизими ҳам такомиллашиб бораётганлиги қайд этилди.
Учрашув сўнггида Statskontoret – Давлат бошқаруви бўйича Швеция агентлиги «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда давлат бошқаруви соҳасида ўзбекистонлик мутахассислар билан тажриба алмашиши, семинар, тренинг ва давра суҳбатлари ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати